«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баходир Эшмуратов айни пайтда барча кучлар аҳолига газ етказиб беришга сафарбар қилинганини маълум қилди.
Ҳозир барча кучларни хонадонларга газ етказиб беришга сафарбар қилганмиз. Бу борада турли хил тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, айрим корхоналар, жумладан, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг иш режимига ўзгартириш киритяпмиз. Айримларидан ҳаво ҳарорати паст вақтларда фаолиятини тўхтатиб туришни илтимос қиляпмиз, — деган у.Тошкентда 4 декабрь куни имкон қадар кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилганди. Баходир Эшмуратовнинг билдиришича, ҳозирда пойтахтда 5 та газ қуйиш шохобчалари ишламоқда.
«Тошкентда бор-йўги 5 та газ қуйиш шохобчалари ишламоқда. Улар сўнгги кунларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган техникаларга газ қуймоқда. Қолган автомобилларга газ қуйиш шохобчалари эгаларидан бир неча кун фаолиятини тўхтатиб туришни илтимос қилдик», — дейди «Ҳудудгазтаъминот» раҳбари.
Унинг таъкидлашича, бунинг ҳисобига етказиб бериладиган табиий газ аҳоли эҳтиёжлари учун йўналтирилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)