Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туриннинг «Ювентус» жамоаси молиявий қоидабузарликлар туфайли қуйи лигага тушиб кетиши мумкин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу ҳақида спорт ҳуқуқшуноси Маттиа Грассани таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ туринликлар раҳбарлари истеъфога чиққани хабар қилинганди. Андреа Анелли, Павел Недвед ва клубнинг бошқа собиқ раҳбарлари ҳисоботни бузганлик учун жавобгарликка тортилиши кутилмоқда. Уларни қамоқ ёки жарима кутмоқда. Айбдорларни ҳибсга олиш учун ордерлар аллақачон тайёрланган.

«Жиноят турлари — хоҳ у фонд бозори қоидаларини бузиш бўладими, хоҳ корпоратив ва спорт қоидаларини бузиш бўладими — ноқонуний фаолиятнинг барча ҳолатини қамраб олади.

‘Ювентусъни нафақат жарималар ёки очколар олиб ташлаш жазоси кутиб турибди, балки жамоа қуйи лигага тушириб юборилиши ҳам мумкин.

Суд жараёни 2022/23 йилги мавсумда якунланади. Чунки жиноий ёки фуқароликдан фарқли ўлароқ спорт қонунларида вақт чегараси мавжуд.

Кўп нарсалар ‘Калчополи’ воқеасидан ҳам жиддийроқ вазият ҳақида гапирмоқда. Битта иш ҳакамлар бош корпуси томонидан тайинланган ҳакам билан боғлиқ, бироқ компания ҳисобларини сохталаштириш мутлақо бошқа нарса», — дейди эксперт.

Турин клуби 2006/07 йилги мавсумда ‘Калчополи’ номи билан машҳур бўлган коррупция можаросидан сўнг Италия иккинчи дивизионига йўл олган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади