Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) иқтисодчилари Серҳан Чевик ва Садна Наик ўтказган тадқиқотга кўра, марказий банклар томонидан кўтарилган ставкалар ва жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликнинг кучайиши капитал нархини оширди ва сўнгги йилларда активлар, жумладан, кўчмас мулк нархларининг ошишига таъсир қилди.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Мақолада Россия, Туркия, Чехия, Польша, Эстония, Венгрия, Латвия, Литва, Словакия ва Словения бозорлари Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг 1998—2022 йиллардаги реал нархлари индексларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилди.

Тадқиқот муаллифлари жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу мамлакатларнинг аксариятида кўчмас мулк нархлари анча юқори даражада сақланганлигини қайд этади.

Энди уларнинг нархи пасайиб бормоқда — янги валюта зарбалари ва уй хўжаликлари даромадлари ўсишининг секинлашиши нархларнинг янги, сезиларли ўзгаришига олиб келиши мумкин, — деб ҳисоблайди тадқиқот муаллифлари.

Уларнинг таъкидлашича, кўчмас мулк нархининг ошишини белгиловчи энг муҳим омил аҳоли даромадларининг ошиши ҳисобланади.

Бундан ташқари, бу таъсир қимматроқ бозор сегментларида кўпроқ намоён бўлади: ялпи ички маҳсулотнинг ўртача ўсиши 2,6 фоиз, уй-жой нархларининг ўсиши 2,7 фоиз, ставкаларнинг ўртача даражаси 5 фоиз ва реал даромадларнинг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этди.

2008 йилдаги молиявий инқироздан сўнг ЯИМ ўсиши ставкаларнинг ўзгариши билан солиштирганда нархларга камроқ таъсир қила бошлади. Бу эса ривожланаётган бозорларда ипотека кредитларининг кўпайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Қайд этилишича, ставкаларнинг ошиши арзон уй-жойларга кучлироқ таъсир кўрсатади, ипотека кредитлари улуши ва уй хўжаликларининг қарз юки шунчалик юқори бўлади.

Узоқ муддатли ставкалар бўлса, таъсир ҳам қиммат, ҳам арзон бозор сегментларида салбий бўлади.

Муаллифларнинг таъкидлашича, ишсизликнинг кучайиши кўчмас мулк бозорига унчалик таъсирга эга эмас, аҳолининг ўсиши эса, биринчи навбатда, арзон уй-жой нархларининг ошишига олиб келади. Инфляция ҳам салбий, аммо статистик жиҳатдан аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.

Ўз навбатида, уй-жой нархларининг кескин ўзгариши иқтисодий фаоллик ва молиявий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун бозордаги пасайишни тўғирлашда ХВЖ банкларга қўйиладиган талабларни юмшатиш, шунингдек, солиққа тортиш шартларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда