Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзтрансгаз» Фарғона водийси вилоятларидаги газ заправкалар иш фаолияти вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис уларга табиий газ етказиб бериш долзарб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.

«Вазият изга тушгач, одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Бундан аввал Тошкентда имкон қадар кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилганди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов