Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотидаги узилишлар юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилиб, ҳолатга изоҳ берди.

Энергия ресурслари етишмовчилигидан асосан тадбиркорлар зарар кўради. Бунга ким жавоб беради?

— Бу ерда шартномавий мажбуриятлар бор. Унда авариявий ўчиш ёки шундай чекловлар киритилган пайтдаги ўчирилишлар бўйича ҳам икки томонлама келишувлар келтириб ўтилган. Лекин огоҳлантиришсиз ўчириш, бошқа сабабларга кўра узилишлар бўлса, албатта, таъминотчининг мажбуриятларида кўзда тутилгани бўйича тегишли зарар қоплаб берилади.

Лекин, яна бир бор таъкидлаб ўтаман, шартномавий мажбуриятларга кўра мана шундай вақтларда истеъмолни чеклаш, узиш ёки қисқартириш кўзда тутилган ва бу ҳар бир истеъмолчи билан шундай шартнома имзоланган. Бундай ҳолатда, таъминотчи олдиндан огоҳлантириш беради, — дейди энергетика вазири.

Аввалроқ Ўзбекистонда январдаги каби блекаут такрорланиши эҳтимоли юзасидан вазир жамоатчиликка маълумот берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg