Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ каби чекланган ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг кенг тарқалишига бир нечта омиллар сабабчи. Энергетика вазири Шерзод Хўжаев нега ҳали ҳам тизимда талон-торожлик ҳолатлари аниқланаётганига тушунтириш берди.

Шерзод Хўжаевнинг айтишича, ўғриликни икки тоифага ажратиш мумкин:

  • ҳисоблагичдан ташқари уланиш;
  • ўрнатилган ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, кўрсаткичларни пасайтириш ёки тўхтатиб қўйиш.
Иккинчи тоифадаги ўғирликлар кескин камайган. Чунки ҳозирги ақлли ҳисоблагичларнинг функциялари бу ҳаракатларни эътиборга олади. Қурилма нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда мавжуд бўлган ўғирлик турларини инобатга олиб, хорижий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган

Лекин ҳисоблагичдан ташқари уланишларнинг сони ҳали ҳам кўп, — дейди вазир ўринбосари.

Унинг такидлашича, ташқи омиллар орқали уланишларни аниқлашга иккита нарса тўсқинлик қилади. Биринчидан, тармоқлар жуда узун. Ўзбекистондаги электр тармоқларининг ўзи 200 минг километрдан ортиқ узунликка эга. Қоидабузарларни аниқлаш осон кечмайди. Иккинчидан, айрим ҳолатларда энергетика тизимида ишловчи ходимлар билан тил бириктирган ҳолда ноқонуний ҳаракат амалга оширилади. Текширувлар, тезкор тадбирлар бўлишидан олдин ҳамма огоҳлантирилади, ўша пайт фуқаро ишини тўхтатиб туради. Кетишгач, яна давом эттираверади.
Яна бир жиҳати бор, ўғрилик билан шуғулланаётган истеъмолчилар ҳам йилдан йилга янги турларни ўйлаб топяпти. Чунки текинга шунча ресурс олиб, бир қарашда жуда катта фойда қилаётгандек туюлади-да, — деб фикрини изоҳлайди у.
Шерзод Хўжаевнинг қўшимча қилишича, энергетика таъминотига етказилган зарар учун бериладиган жазо чоралари шу турдаги бошқа жиноятларга бериладиганидан кўра енгилроқ.
Қонунчиликда электр энергияси ё табиий газни ўғирлашда қонунбузарларга нисбатан кўриладиган чора бошқа худди шу қийматдаги товарни ўғирлагандаги жазодан кўра юмшоқроқ. Бунинг ҳам таъсири бор деб ўйлайман, — дейди вазир ўринбосари.
Унинг фикрига кўра, йўл ҳаракати қоидаларидан фарқли равишда, бу тизимда қонунбузарликни аниқлаш оддий фуқаро учун қийин бўлса ҳам, жамоатчилик назорати керак.
Агар ўғрилик ҳақида хабар берган фуқарога ундирилган жарима миқдорининг маълум қисмини бериб, рағбатлантирилса, кўпроқ хабар беради, — дея сўзларини  якунлаган Шерзод Хўжаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов