Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баъзида севимли чет эл қўшиғингиз аслида қандай таржима қилинганини билишни хоҳламайсиз. Култ фильмлари билан ҳам худди шундай: севимли актёрларнинг таржимаи ҳоли сизни ранжитиши ёки ҳар қандай ҳолатга қарамай, илҳомлантириши мумкин.

Маколей Калкин

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кўп йиллар давомида Маколейнинг исми спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар, таблеткалар болаликдаги руҳий травмалар билан ёнма-ён келди. Актёр биринчи гонорарини «Уйда ёлғиз» фильми учун ўн ёшида олади — унга 100 минг доллар берилади, табиийки, пулларни унинг ўрнига отаси Кристофер олади.

Айнан Кристофер «етти фарзандининг энг истеъдодлиси учун» продюсерлардан кўпроқ гонорар талаб қилади. Бир йил ўтгач, Маколейнинг маоши миллион доллар, яна бир йилдан кейин эса тўрт миллион долларга етади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу орада шу пуллар сабаб Калкиннинг ота-онаси ажрашади, шунинг учун болакай фаолиятини давом эттиролмайди. Натижада продюсерлар ажойиб харизматик боланинг ўзига пулининг ярмини беришга қарор қилишади. Аммо бу қарор Калкинни ботқоқликка тортиб кетади: Рейчел Майнер билан омадсиз никоҳи, Мила Кунис билан муносабатларининг аянчли тугаши, ўз жонига қасд қилишга уриниш, руҳий тушкунлик, синглисининг ўлими, гиёҳвандлик, яқин дўсти Майкл Жексоннинг судланиши шулар жумласидан.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фақат сўнгги йилларга келибгина Маколейнинг ҳаёти яхшилана бошлади. 40 ёшли Калкин биринчи марта ота бўлди, мусиқий гуруҳ тузди, Gucci шоусида қатнашди ва «Американча қўрқинчли ҳикоялар»нинг сўнгги мавсумида рол ўйнади.

Киран Калкин

Ҳеч ким ҳўл тўшакда уйғонмаслик учун унинг ёнида ухлашни хоҳламаган кичкина Фуллер Маккаллистер Маколейнинг туғишган укаси эканлигини кўпчилик билмайди. У ота-онасининг севимли ўғли сифатида машҳур бўла олмади. Аксинча ота кенжа ўғлини истеъдодли деб ҳисобламаслигини, балки пул сабаб акаси уни доим судраб юриши кераклигини такрорларди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу молиявий жиҳатдан ўзини оқларди: болалар қанча кўп гонарар олса, отанинг қўлига шунчалик кўп пул келарди. Баъзида Кристофер продюсерларни шантаж қиларди: улар Маколейнинг ука-сингилларини олишмаса, унинг ўзи ҳам рол ўйнамайди. Аммо режиссёрлар акаси танаффусга чиққанида ҳам тан олинмаган актёр билан ҳамкорликни давом эттиришади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шунинг учун Киран аста-секин, лекин мустаҳкам қадамлар билан олдинга чиқа олди. Продюсерлар у билан ҳеч қандай муаммога дуч келмади: у ҳалол ишлади ва продюсерларга ультиматум қўймади. Худди шундай хотиржамлик билан актёр Жазз Чартонга уйланди, ҳозирда у билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Кетрин ОҲара

Кетрин Тим Бартоннинг «Битлжуз» фильми чиққандан кейин машҳур бўлди, аммо «Уйда ёлғиз» фильми уни Американинг севимли актрисасига айлантирди. Тўғри, кўпчилик Кетринни ўғлини 2 марта унутиб қолдирган асабий она сифатида кўришади. Аммо умуман олганда, бу нарса ОҲаранинг обрўсига таъсир қилмади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Вақт ўтиши билан уни фильмлардаги асосий ролларга эмас, балки овоз ёзиш студиясига чақира бошладилар. Сўнгги йилларда Кетрин мультфильмларни овозлаштирмоқда: «Ака-ука айиқлар»да Ката, «Махлуқлар Парижда» картинасида Карлотта хоним, «Соҳибжамол Софи»да Морган, «Аддамслар оиласи»да Фрамп буви унинг овозида гапиради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бир неча йил олдин у тасодифан экрандаги ўғли билан учрашиб қолади.

Мен уни анчадан бери кўрмагандим ва биз бир ярим йил олдин учрашиб қолдик, — дейди Кетрин. — Бу Мартин Малл кўргазмасининг очилишида эди. У «ойи» деб югуриб олдимга келди. Мен эса унга жавобан қўлларимни чўзиб, «Болажоним, сени кўрганимдан хурсандман!», — дедим.
Жон Херд

Ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Кевиннинг отаси продюсерлардан ўнлаб таклифларни олмаган, бу уни жуда хафа қилган. Экрандаги рафиқаси ва фарзандларидан фарқли равишда «Уйда ёлғиз» фильмида рол ўйнаганида у карьерасини муваффақиятли йўлга қўйган юлдуз эди, аммо шон-шуҳратга эришмайди. Аксинча, комедиядан кейин Жон жиддий драматик актёр сифатида қабул қилинмайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ноилож қолган Херд телевидениедан иш излашга мажбур бўлади, бу ерда уни самимий қабул қилишади. Айниқса, Кевиннинг отаси «полиция» лойиҳаларида муваффақият қозонган: уни «Мижоз», «I.$/ЭХ$», «Сопранолар», «Жек ва Бобби» сериалларидан танишингиз мумкин. Аммо карьераси аста-секин юқорига кўтарилса-да, Жоннинг шахсий ҳаёти пастлай бошлайди.

У ўзи ва оиласи ҳақида кам гапиради, аслида эса у билан деярли ҳеч ким қизиқмасди. Жоннинг машҳурлиги ва мўмайгина гонарари Маккалистер роли билан кетгандек эди гўё. Херд тўрт марта оила қуради, бироқ бирорта ҳам никоҳи унга бахт келтирмайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Актёр ёлғизликда вафот этади: белида ўтказилган жарроҳлик операциясидан сўнг у уйига эмас, меҳмонхонага боради — у ерда актёрнинг юраги тўхтаб қолади.

Жо Пеши

Жо — Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» асаридаги Воландга ўхшайди. Темпераментли итальян ўзининг ёвуз ва гангстер роллари билан танилган, у ҳатто драматик фильмларда ҳам омманинг севимлисига айланишга муваффақ бўлган. Унинг Крис Коламбус фильмидаги Гарри Лайм қаҳрамони «Оскар» мукофотига сазовор бўлган «Ажойиб йигитлар» ва машҳур «Қутурган буқа» фильмларидан кейинги роли эди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шунга қарамай, Маккаллистерлар уйига тушган ўғри роли уни суперюлдузга айлантиради. Жо ўнлаб лойиҳаларга таклиф қилинади, у йилига 2-3 та фильмда ўйнашга муваффақ бўлади ва деярли ҳеч қачон танаффус қилмайди. Пеши 56 ёшга тўлганидан кейин ўзини мусиқага бағишламоқчи эканлигини эълон қилганидагина танаффус қилади. Актёр ўз сўзида турди, аммо «Севги ранчоси» ва «Ирланд» фильмларида рол ўйнашини кўзида ёш билан илтимос қилган қадрдон дўсти Роберт де Нирога йўқ деёлмайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Дэниэл Стерн

Гарри Лаймнинг ёрдамчиси — Марвин Мерчанц ролини ўйнаганида Дэниэл ҳам моҳир актёр мақомида эди. 64 ёшигача у кинода етмишдан ортиқ персонажни «жонлантириш»га муваффақ бўлади, аммо томошабинлар уни арча безакларининг парчаларини босганда ва юзидаги ўргимчакни кўрганда бақирадиган омадсиз ўғри роли билан эслайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Ўша саҳна ҳақида гап кетганда Стерн аслида тирик ўргимчакдан фойдаланишга қарши бўлгани, аммо режиссёр уни бир амаллаб кўндирганини айтади.
Улар менга: «Бизда резина ўргимчак бор, аммо ҳақиқийси ҳам бор. Қара, у қанчалик ёқимтой», деб қўлларида юрган ўргимчакни кўрсатишди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Стерн тирик ўргимчакка рози бўлади, лекин чақиб олмаслиги учун нишини олиб ташлашни сўрайди — агар шундай қилинса, ҳашарот ўлишини айтишади.

Мен эса агар нишини олиб ташламасанглар, мен ўламан-ку, деб бақирдим. Аммо ҳамма шунчалик хотиржам эдики, юзимга лаънати ўргимчакни қўйишга қандай рухсат берганимни билмай қолдим, — деб кулади Дэниэл.
Девин Ретрей

Кевиннинг баджаҳл акаси ролини ўйнаган Девин билан ҳам унинг экрандаги отаси каби деярли бир хил воқеа содир бўлади. Тўққиз ёшидан бошлаб Ретрай роллари ҳақида фақат ижобий шарҳларни олади, у Базз ролини ҳам ишончли ўйнайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ёш актёр бу ролидан сўнг бош роллар, машҳурлик, шартномалар, шон-шуҳрат келишини кутганди. Аммо продюсерлар уни четлаб ўтиб, максимал даражада кичик ролларни таклиф қилишади.

Шунинг учун ёши улғайган Девин вазиятни ўз қўлига олишга ва аниқ ҳаракат қилишга қарор қилади. У ўзининг фильмини яратади, ва, албатта, бош ролни ўзи ўйнайди. Продюсер Себастьян Доггарт сценарий, промоутерлик ва режиссёрликни ўз зиммасига олади. Ретрейга эса фақат бир иш қолганди — Кандализа Райсни ўзига ром қилиш.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Девин ўзининг аввалги машҳурлигини деярли қайтариб олишга муваффақ бўлади, фақат салбий йўл билан: бир неча кун ўтгач, Ратрейнинг севгилиси унга қарши полицияга ариза бериб, уни маиший зўравонликда айблайди. Полиция улар яшаган меҳмонхонага қўнғироқ қилишади ва ҳақиқатан ҳам ўзаро жанжалга гувоҳ бўлишади.

Ҳиллари Вулф

Кевиннинг экрандаги опаси Меган 1990 йилларда машҳурлик чўққисига кўтарилади. Ҳамма у ҳақида гапирарди: аввал «Уйда ёлғиз» фильмининг ёқимтой актрисаси, кейин «Катта қизлар йиғламайди» фильмида Лаура ролини ўйнаган иқтидорли актриса, кейинчалик Олимпия спортчиси сифатида ҳам. Ҳиллари буларнинг барчасига ўн йил ичида эришади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Уйда ёлғиз - 2» фильмидан сўнг Вулф кинони тарк этади ва бор кучини профессионал спортга сарфлайди. Икки йил ўтгач, у дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади, икки йилдан сўнг эса Америка жамоаси таркибида Олимпиадага йўл олади. Афсуски, собиқ актрисага омад кулиб боқмайди — 13-ўринни эгаллайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Хиллари кинодан кетганидан афсусда эмас: она бўлиш унга ёққанини айтади. У ҳатто муаллифлик китобини оналик стратегияларига бағишлаган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди