• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Шогирдлар Бобомурод Ҳамдамовнинг ҳаққини беришмаяпти» — Халқ артисти қўшиғини рухсатсиз ижро этган хонандалар билан судлашмоқда (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг хасталаниб қолгани ҳақидаги видео тарқалганидан сўнг «Дарё» мухбирлари ижодкор яшаётган хонадонга бориб, унинг оила аъзолари билан суҳбатда бўлишди. Оиланинг келини Наргиза Абдуқаюмова айни кунларда муаллифлик ҳуқуқи бўйича суд ишлари давом этаётгани ва қайнотасининг ҳалол ҳаққини беришни истамаётган «шогирд»лар ҳақида сўзлаб берди.

    — Бир пайтлар «Мен Бобомурод Ҳамдамовнинг шогирдиман» деб кўкрагига уриб юрган хонандалар негадир жим. Улар бир пайтлар қайнотамнинг қўшиқларини ижро этиб, санъатда ўз ўринларини топишган. Бола-чақаларини боқиб, мол-дунё орттиришган. Аммо видеолар тарқалганидан кейин бир оғиз телефон қилиб ҳам ҳол-аҳвол сўрашмади.Муаллифлик ҳуқуқи бўйича ҳукумат томонидан чиқарилган қарорлар бор. Бундан мақсад нафақат муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, балки устоз санъаткорларнинг қўшиқларини келажак авлодга бус-бутун етказишдан иборатдир. Бобомурод Ҳамдамовнинг ишончли вакили сифатида ишлаб, ўша шогирдларнинг асл юзини кўрдим.

    Битта қўшиқни яратиш учун камида 1 000-1 500 АҚШ доллари сарфланади. Уни оммалаштириш эса алоҳида мавзу. Бобомурод Ҳамдамовнинг барча қўшиқлари ёқимли ва санъаткорлар орасида уни ижро этмаганларини топиш амримаҳол. Тўғри, ҳозирги ёш хонандалар кам ижро этишади, аммо «Ким экан?» қўшиғини кўпчилик тўйларда ижро этишидан хабарим бор. Ўша қўшиқни ижро этиб пул топяптими, бунда муаллифнинг ҳам ҳаққи бор эканлигини унутиб қўйишяпти.

    Вазиятни тушунтирсак, «Устознинг ўзи рози бўлган-ку. Мана, расмга ҳам тушганмиз», дейишяпти. Расмга ҳамма бирга тушаверади, аммо бу муаллифнинг қўшиғидан бемалол фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Пулга келганда бир нечта таниқли санъаткорлар шунчалик талашишяптики, ҳайрон қоласиз. Аммо улар бир пайтлар «Бобомурод устозимдан айрилмайман», деб қўшиқлар айтишган.

    Айни кунларда суд кетяпти. Биттаси жаҳл қилиб, «Айтмасам айтмабман ўша қўшиқларни» деяпти. Тўғри, энди айтмаслигинг мумкин, аммо ўз қўшиғингни яратгунча Бобомурод Ҳамдамовнинг ижодидан фойдалангансан-ку. Улар озмунча маблағ топмаган, аммо муаллифга ўшанинг бир қисмини бериш ҳақида ўйлашаётгани йўқ.

    Айнан қайси санъаткорларни назарда тутяпсиз? Уларнинг исм-шарифини ошкор этоласизми?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Йўқ. Ҳозирча номларини ошкор этолмайман. Чунки суд ҳали якунлангани йўқ. Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиқларидан фойдаланадиган санъаткорларнинг ҳар бирида банк ҳисоб рақами бор. Келолмаган тақдирда ҳам, унга пул ташлашнинг имкони бор-ку. Қийналиб қолганимизни яхши билишади. Ҳатто видеолар тарқалганидан кейин ҳам Аллоҳ йўлида деб ҳимматини ташласа бўлади. Аслида бу ҳиммат ҳам эмас, муаллифнинг ҳалол ҳаққи ҳисобланади.

    Муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун энг кам ойлик иш ҳаққининг 20 баробаридан 1 000 баробаригача талон пули тўланади. Битта қўшиқ учун санъаткорлар қанча жарима тўлашаётганини кўриб турибмиз. Баъзи хонандаларни биламанки, тўй-хизматларида Бобомурод Ҳамдамовнинг 30 га яқин қўшиғини ижро этиб юришибди. Ишончли вакил сифатида иш юрицам, мени ёмон кўришади, «Бу келинга пул етказиб бўлмайди», дейишади.

    Оилангизни яқиндан билган инсонлар молиявий жиҳатдан қийналиб қолганингиз ҳақида айтишяпти. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    — Қийналиб қолдик, демайман. Кимдир бир ойда бир миллионни, бошқа биров эса ўн миллионни сарфлайди. Оч қолаётганимиз йўқ, амаллаб уй ижарасини ҳам тўлаяпмиз. Қийинчилик бор, аммо табиатан нолишни ёмон кўраман. Фақат раҳбарлардан илтимос қиламан, ишни ўз назоратларига олиб, муаллифнинг ҳалол ҳаққини ундириб беришсин, — дейди Бобомурод Ҳамдамовнинг келини Наргиза Абдуқаюмова.

    Мавзуга доир:

    • «Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
    • Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи унинг мол-мулкини ўз номига ўтказиб олди: Хонанда 81 ёшида кўчада қолиши мумкин
    05.12.2022, 13:35   Изоҳ (1)   33343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. qsattarov924@gmail.com / 05.12.2022, 16:49

      Бобомурот огани пенсияси етмаябдими 2та республика халк артистику

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қайта туғилиш: ўлим ёқасида турган, бироқ мўъжизавий тарзда комадан чиққан Голливуд юлдузлари

    05.12.2022, 11:53

    Шаҳзода Гарри ота-онасидан айрилган болалар учун Ўргимчак одамга айланди (видео)

    05.12.2022, 09:51

    Кейт Миддлтоннинг гўзал ва нафис бўлишига ёрдам берадиган ўзига хос сирлари

    04.12.2022, 20:25

    «Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)

    04.12.2022, 14:42

    Шоҳрух Хоннинг фарзандлари: Арян, Суҳана ва Абрам бугунги кунда нималар билан банд?

    04.12.2022, 13:44

    Суратга олиш жараёнида патрнёрига нисбатан жавобсиз муҳаббатни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари (фото)

    04.12.2022, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.