«Барселона» қишки трансфер ойнасида Франк Кессиэни қўйиб юбормоқчи эмас.
Каталонияликлар 25 ёшли футболчи учун билдирилган учта таклифни рад этган. Маълумотларга кўра, «Наполи», «Интер» ва АПЛнинг бир жамоаси Кессиэни қўлга киритиш истагида футболчининг агенти билан боғланган.
Франк «Барселона»да кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда, бироқ каталонияликлар мавсум сўнгига қадар уни жамоада олиб қолмоқчи. Ҳозирда «кўк-анорранглилар»нинг ярим ҳимоя марказида футболчилар етарли эмас.
Кессиэни сақлаб қолмоқчилигининг иккинчи сабаби, у кетгач, молиявий фейр-плей туфайли каталонияликлар янги футболчи харид қила олмайди.
Франк ноябрь ойида жароҳат олиб, 1,5 ойга сафдан чиққан эди.
Изоҳ (0)