Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ—2022 нимчорак финали доирасида кечган Австралияга қарши баҳсда (2:1) гол урди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу Месси учун Жаҳон Чемпионатларидаги 9-гол бўлди. Лео илк бор мундиал плей-офф босқичида тўп киритишга эришди. Унинг аввалги 8 та голи гуруҳ босқичида киритилганди.

Бу борада Месси Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналдудан (8) ўзиб кетди ва ватандоши Диего Марадонага етиб олди. Аргентиналик футболчилар орасида фақат Габриэль Батистута (10) мундиалда гол уриш борасида ундан олдинда. Умумий рекорд эса Германия собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега (16) тегишли.

Месси йирик мусобақалар (ЖЧ/Копа Америка) доирасидаги голлари сонини 22 тага етказди. Америка Кубогида 35 ёшли футболчи 13 та гол урган. Бу борада Месси Роналдуга етиб олди. Криштиану Европа чемпионатида 14 та, мундиалда 8 та тўп киритган.

Лионель Аргентина терма жамоаси сафидаги 169-ўйинини ўтказди. Бу Жанубий Америка минтақаси футболчилар орасида рекорд натижа ҳисобланади. Бу ўйинларда у 94 та гол ва 51 та голли узатма амалга оширган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)