Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (11-1, 6 КО) 2 декабрь, жума куни Тошкентда ўтган бокс оқшомида жанг қилди.

Фото: «Оламспорт»

Фото: «Оламспорт»

Мусобақанинг асосий жангида Ғоибназаровга Жамшид Каримов (10-1, 7 КО) рақиб бўлди.

Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Ғоибназаров кўплаб раундларни ўз фойдасига ҳал қилишга эришди. Якун ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди — 99-91, 96-94, 99-91.

Қолган жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

  • Ованнес Бачков (Арманистон) муддатидан аввал Маркос Гонсалес Барразани (Мексика) таслим этди;
  • Жоно Керрол (Ирландия) очколар эвазига Жеймс Чережини (Руминия) мағлубиятга учратди;
  • Мужибулло Турсунов (Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Шоҳрух Кенжаевни (Ўзбекистон) мағлуб этди;
  • Нурим Дилшад (Қозоғистон) очколар эвазига Фаррух Арслоновни (Ўзбекистон) ютди;
  • Ион Костин (Руминия) техника нокаут билан Александр Ионитани (Руминия) мағлуб этди;
  • Ислом Мўминов (Ўзбекистон) 1-раундда Асилбек Ваҳобовни (Ўзбекистон) нокаутга учратди;
  • Анвар Туропов (Ўзбекистон) очколар ҳисобига Асан Маҳмудовни (Қозоғистон) ютди;
  • Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Довуд Маҳкамовдан (Тожикистон) устун келди;
  • Берекет Таиров (Қозоғистон) техник нокаут билан Жакипбек уулу Жаркинбекни (Қирғизистон) енгди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?