Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия футбол уюшмаси тартиб-интизом қўмитаси «Зенит» ва «Спартак» ўйинидан сўнг оммавий муштлашувда иштирок этган футболчиларни жазолади.

Фото: «Sports.ru»

Фото: «Sports.ru»

Россия Кубоги гуруҳ босқичи 6-тури доирасида кечган «Зенит» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги ўйин сўнгида оммавий муштлашув содир бўлган. Бош ҳакам Владимир Москалев 6 футболчини майдондан четлатган — Александр Соболев, Шамар Николсон, Александр Селихов (барчаси «Спартак»), Вилмар Барриос, Родригао ва Малком (барчаси «Зенит»).

Тартиб-интизом қўмитаси РФИ интизом регламенти 97-модда 2-қисмига биноан ушбу футболчиларни Россия Кубогининг 6 та ўйинига дисквалификация қилди.

Шунингдек, «Зенит» жамоаси 230 минг рубль, «Спартак» эса 150 минг рубль жаримага тортилди.

27 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясида «Зенит» 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?