Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 3-турида E гуруҳининг икки ўйини 1 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Испания Японияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни очди. 48-дақиқада Доан ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқада ўтиб, Танака японларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб 2:1, Япония фойдасига.

Германия эса Коста-Рикага қарши баҳс олиб борди ва 4:2 ҳисобида зафар қучди. Немислар сафида Серж Гнабри ва Никлас Фюллькруг биттадан гол урган бўлса, Кай Ҳаверц дублни расмийлаштирди. Коста-Рика сафида Ельцин Техеда ва Хуан Пабло Варгас гол мураллифларига айланди.

Шу тариқа Япония 6 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди. Испания эса 4 очко билан 2-ўринни, Германия ҳам шунча очко билан 3-поғонани эгаллади. Коста-Рика 3 очко билан 4-ўриндан жой олди.

ЖЧ—2022

3-тур баҳси

1 декабрь, пайшанба

Япония — Испания 2:1

Голлар: 0:1 – 11 Мората, 1:1 – 48 Доан, 2:1 – 51 Танака.

Япония: Гонда, Ёшида, Танигути, Итакура, Нагатомо (Митома, 46), Морита, Танака (Эндо, 87), Камада (Томиясу, 69), Кубо (Доан, 46), Ито, Маэда (Асано, 62).

Испания: Унаи Симон, Аспиликуэта (Карвахаль, 46), Родри, Пау Торрес, Бальде (Альба, 68), Бускетс, Педри, Гави (Фати, 68), Олмо, Мората (Асенсио, 57), Уильямс (Ферран Торрес, 57).

Огоҳлантиришлар: Итакура (39), Танигути (44), Ёшида (45).

Коста-Рика — Германия 2:4

Голлар: 0:1 – 10 Гнабри, 1:1 – 58 Техеда, 2:1 – 70 Варгас, 2:2 – 73 Ҳаверц, 2:3 – 85 Ҳаверц, 2:4 – 89 Фюллькруг.

Коста-Рика: Навас, Фуллер (Беннетте, 74), Дуарте, Уостон, Варгас, Оведо (Контрерас, 90), Агилера (Салас, 46), Борхес, Техеда (Вилсон, 90), Венегас (Матаррита, 74), Кемпбелл.

Германия: Нойер, Рюдигер, Зюле (Гинтер, 90), Раум (Гётце, 67), Гундўған (Фюллькруг, 55), Горетцка (Клостерманн, 46), Киммих, Мюллер (Ҳаверц, 67), Гнабри, Сане, Мусиала.

Огоҳлантириш: Дуарте (76).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов