Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6–26 май кунлари Тошкентдаги Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида терма жамоамиз Суперлига клубларига қарши ёпиқ эшиклар ортида назорат учрашувларини ўтказиши режалаштирилган.
Бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
Ҳимоячилар: Иброҳимҳалил Йўлдошев, Авазбек Ўлмасалиев, Жаҳонгир Ўрозов, Рустамжон Ашурматов, Муҳаммадқодир Ҳамролиев, Умарбек Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Абдулла Абдуллаев , Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Беҳруз Каримов , Диёр Ортиқбоев.
Ярим ҳимоячилар: Қувондиқ Рўзиев, Шерзод Эсонов, Нодирбек Абдураззоқов, Одилжон Ҳамробеков, Умарали Раҳмоналиев, Алишер Одилов, Сардорбек Баҳромов, Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Жасурбек Жалолиддинов, Азизжон Ғаниев
Ҳужумчилар: Аббосбек Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Остон Ўрунов, Русланбек Жиянов, Азизбек Амонов, Ҳусайн Норчаев, Шерзод Темиров, Игор Сергеев, Элдор Шомуродов.
Фото: ЎФА
Маълумот ўрнида, бош мураббий Фабио Каннаваро ушбу ўқув-машғулот йиғинига 40 нафар футболчини жалб этган. Бу йиғин якунида мураббийлар штаби АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган якуний таркибни саралаб олади.