Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади.
«Бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйиним эди. Ҳиссиётли лаҳзалар. Давом эта олмайман.
Футболчилар ва штаб билан хайрлашдим. Ҳар қандай вазиятда кетмоқчи эдим. ЖЧ—2022 дан аввал қарор қабул қилгандим», — дейди Мартинес.
Испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён Бельгияни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида терма жамоа ЖЧ—2018 да 3-ўринни қўлга киритган.
Изоҳ (0)