Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марокаш терма жамоаси ЖЧ—2022 3-турида Канадани енгди (2:1) ва 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Атлас шерлари» гуруҳда Хорватия, Бельгия ва Канадани ортда қолдирди.

Шу тариқа 1998 йилги Жаҳон Чемпионатидан кейин илк бор Африка жамоаси гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади. Франциядаги мундиалда Нигерия терма жамоаси Парагвай, Испания ва Болгарияни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритганди.

Марокаш 1986 йилдан кейин илк бор ва ўз тарихида иккинчи марта мундиал плей-офф босқичига чиқди. ЖЧ—1986 да ҳам Шимолий Африка вакили гуруҳда пешқадам бўлганди.

Шунингдек, тарихда иккинчи марта Африканинг бир йўла икки жамоаси мундиал плей-оффига йўлланма олди. Аввалроқ Сенегал 1/8 финалга чиққанди. ЖЧ—2014 да Нигерия ва Жазоир бу натижага эришганди. Қайд этиш керак, ЖЧ—2022 да яна икки Африка жамоаси (Гана ва Камерун) гуруҳни муваффақиятли якунлаш имкониятини сақлаб турибди.

Марокаш 1/8 финалда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов