Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 2 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

АҚШ Россия билан учинчи жаҳон урушини бошлашни хоҳламайди

«АҚШ Россия билан урушмоқчи эмас, Америка президенти Жо Байден Украинадаги можаронинг кенгайишига йўл қўйишни истамайди», — деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия алоқаларни сақлаб қолмоқда. Аввалроқ Байден Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни якунлашга қизиқиш билдирган тақдирдагина у билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтганди.

«Байден учун Украинадаги можаронинг кенгайишига йўл қўймаслик муҳим. Биз уни ҳеч қандай тарзда кенгайтиришни эмас, аксинча якунлашни хоҳлаймиз. Биз Россия билан урушни хоҳламаймиз, айниқса, учинчи жаҳон урушини. Бунга интилаётганимиз йўқ», — деди Блинкен France 2 телеканалига берган интервьюсида.

Жо Байден 1 декабрь кунги матбуот анжуманида яқин орада Владимир Путин билан боғланмоқчи эмаслигини айтди. У Путин Украинадаги ҳарбий можарога барҳам бериш истагини билдирсагина, у билан музокарага тайёр бўлишини қўшимча қилди.

Путин музокараларга тайёр, аммо АҚШ шартларига кўра эмас

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков президент Владимир Путин Украина бўйича музокараларга тайёр эканини айтди. Бироқ унинг сўзларига кўра, музокаралар бошлаш учун АҚШ президенти Жо Байден айтган шартларни қабул қилиб бўлмайди.

Песков Украинадаги ҳарбий амалиёт давом этишини қўшимча қилди. Аввалроқ Байден Украинадаги уруш тўхтатилгандан кейингина Путин билан музокара бошлашини айтганди. «У (Байден) биринчи навбатда Путин Украинани тарк этиши кераклигини айтди. Унинг фикрича, бу Путиннинг музокараларга тайёрлигини намойиш қилади.

Аммо бу масала моҳиятини ўзгартиради. АҚШ Россия Федерацияси таркибидаги янги ҳудудларни ҳалигача тан олмайди. Бу эса албатта, ўзаро мунозара учун асослар излашни сезиларли даражада мураккаблаштиради», — деди Дмитрий Песков журналистларнинг саволига жавобан.

Песков Владимир Путин музокараларга тайёр эканини қўшимча қилди: «Махсус ҳарбий операция давом этади. Шу билан бирга, президент Путин музокаралар учун очиқлигича қолмоқда». Унинг сўзларига кўра, Россия учун ҳамон «тинч дипломатик воситалар» афзал.

Украина Қуролли кучлари эса Россия қўшинлари Запорожьенинг босиб олинган қисмидан олиб кетилаётганини эълон қилган

Айни вазиятда Украина Қуролли кучлари Бош штаби эълон қилган маълумотида айтилишича, Россия қўшинлари ўзининг алоҳида бўлинмаларини Украинанинг Запорожье вилоятида босиб олинган ҳудудлардаги баъзи аҳоли пунктларидан олиб кетмоқда. Россиялик ҳарбийлар, шунингдек, ҳудуд босиб олинганидан кейин тайинланган маҳаллий маъмуриятлар ходимларини ҳам эвакуация қилишга тайёрланмоқда, дея даъво қилади Украина Бош штаби.

Маълумотда айтилишича, Михайловка қишлоғидан маҳаллий полиция бўлимлари ва ўқув муассасасига жойлашиб олган бўлинмалар чиқиб кетган. Бурча қишлоғида Россия томонидан тайинланган ҳукумат «аҳолини ихтиёрий равишда эвакуация қилиш» учун рўйхат тузмоқда.Ҳозирда Россия Мудофаа вазирлиги ва Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудуди маъмурлари Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумоти юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги суд жараёнларини диққат билан кузатмоқда

Европа Иттифоқи Қорақалпоғистонда июль ойи бошида юз берган фожиали воқеалар билан боғлиқ ҳаракатларда айбланаётган 22 нафар шахс устидан Бухоро шаҳрида ўтказилаётган суд жараёнини диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда иттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълум қилди.

«Биз Ўзбекистон ҳукуматига жараённи жамоатчилик, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари учун очиқ ва шаффофлигини, ҳамда бевосита тўғридан-тўғри трансляцияни таъминлагани учун миннатдорчилик билдирамиз ва жараённинг адолатли ҳамда холис бўлишига умид қиламиз.

Биз ҳукумат фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўзининг мажбуриятларини бажаришга чақирамиз. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича тергов комиссиясининг ишлари натижасини яқин кунларда олишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз ва ушбу натижалар жамоатчиликка эълон қилинишига умид қиламиз», — дейилади баёнотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж