Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 1 декабрь куни келаси йилда муҳтожларга ёрдам бериш учун 51,5 миллиард доллар сўради. Бу ташкилот томонидан сўралган маблағларнинг рекорд миқдори.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва БМТнинг фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича координатори Мартин Гриффицнинг айтишича, дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидаги 230 миллион аҳолига ёрдам бериш учун шунча маблағ керак.

2022 йилга нисбатан БМТ томонидан сўралган маблағ миқдори 25 фоизга ошган. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда унга муҳтож одамлар сони 65 миллион кишига ошган. Бу биринчи навбатда Украинадаги ҳарбий амалиётлар, COVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

2023 йилда Украина БМТ ёрдамини олувчи асосий давлат бўлади, деди жаноб Гриффиц. Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда ташкилот мамлакатга ёрдам бериш учун 5,7 миллиард доллар ажратишни кутмоқда.

Шу билан бирга, жаноб Гриффиц БМТдан сўралган миқдорни олиш «жуда қийин» бўлишини таъкидлади. Мисол учун, жорий йилда ташкилот дастлаб белгиланган миқдорнинг атиги 47 фоизини йиғишга муваффақ бўлди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб 100 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 

Бундан ташқари 53 мамлакатда камида 222 миллион киши жорий йил охиригача озиқ-овқат билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келади. Келгуси йилда 37 мамлакатда 45 миллион одам очликдан ўлиш хавфи остида.

БМТ асососан белгиланган ва ихтиёрий бадаллар ҳисобидан молиялаштирилади. Бадалларни БМТга аъзо барча давлатлар тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ Дунёда реал иш ҳақи 20 йил ичида биринчи марта пасайгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов