Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова фуқароларни ОИВ ва ОИТС касаллигига қарши даволаш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2001 йилда Ўзбекистон ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича халқаро мажбурият декларациясини имзолаган. Унга кўра, ҳужжатга қўшилган барча давлатлар эпидемиянинг олдини олишга қаратилган умумий сиёсат, стратегия ва ёндашувларни қўллаб-қувватлаши зарур.

Декларация мақсадларига мувофиқ, 2030 йилда ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам бериш учун барча давлатлар олдига 2025 йилгача қуйидаги 3 та тамойил асосидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинган:

  • ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг камида 95 фоизи у билан касалланганини билишлари керак;
  • ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахсларнинг камида 95 фоизи махсус антиретровирус даволаш билан қамраб олиниши зарур;
  • махсус антиретровирус терапия олаётган шахсларнинг камида 95 фоизида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражада камайган бўлиши лозим.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада рўйхатга олинган ОИВ билан касалланганлар сони 45 минг нафарни ташкил этмоқда. ОИВни юқтириб олган шахсларнинг аксарият қисми махсус антиретровирус даволаш билан қамраб олинган. Шундай муолажаларни олаётган шахсларнинг 74 фоизида вирус юкламаси бир неча марта камайган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди