Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти маъмурияти америкалик ҳарбийларнинг Украина кучларини ўқитиш учун ўтказадиган машғулотларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN америкалик расмийларга таяниб, хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Манбаларга кўра, Американинг Германиядаги базасида ўқитиладиган украиналик ҳарбийлар сонини ойига 2,5 минг кишигача ошириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, АҚШ машғулот турларини ҳам кенгайтирмоқчи, чунки илгари Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари фақат аниқ бошқариладиган қурол тизимлари билан ишлашга ўргатилган. Янги дастурга «мураккаброқ жанговар тактика» бўйича машғулотлар, жумладан, артиллерия ёрдами билан пиёда қўшинларнинг манёврларини қандай мувофиқлаштириш бўйича машғулотлар ўтказилиши мумкин. Манбанинг сўзларига кўра, бу Украина ҳарбийлари Польша ёки Буюк Британияда ўтаганидан кўра «кўпроқ интенсив ва кенг қамровли» машғулотлар бўлади.

Машғулотларни кенгайтириш бўйича ушбу таклиф ҳали АҚШ президенти маъмурияти томонидан кўриб чиқилмоқда. Оқ уй расмийси бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортди.

АҚШ апрель ойи охирида Украина қўшинларини Ғарбнинг асосий қурол тизимлари, жумладан радиолокация станциялари ва зирҳли машиналарга ўргатишни бошлаганди. Тренинг Германияда бўлиб ўтган. Май ойи бошида Пентагоннинг ўша пайтдаги матбуот котиби Жон Кирби (ҳозирда Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори) АҚШ 220 дан ортиқ украиналик аскарни 155 мм калибрли М777 гаубицаларини жангда қўллашга ўргатгани ҳақида хабар берган.

Украина ҳарбийлари Буюк Британия, Канада, Германия ва Нидерландияда ҳам ўқитилаётгани ҳақида мамлакатлар расмийлари маълум қилган. Хусусан, Буюк Британия машғулотларни июль ойида бошлаган. Британия ҳукумати ҳар 120 кунда Украинадан 10 минггача аскарни тайёрлаш режалари ҳақида эълон қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди