Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция Европа ва украиналик ҳамкорлари билан биргаликда Россиянинг Украинадаги «агрессив жиноятлари» бўйича махсус трибунал яратиш устида иш бошлади. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Украина раҳбари Владимир Зеленский. 8 февраль, 2022 йил.

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Украина раҳбари Владимир Зеленский. 8 февраль, 2022 йил.
Фото: Украина президенти офиси
Россия агрессиясидан кейин Украинада содир этилган жиноятлар жазосиз қолишига қарши курашиш Франция учун устувор вазифа. Биз Украина адлия тизимини ҳам ушбу жиноятларнинг айбдорларини жавобгарликка тортиш учун холис ва мустақил тергов ўтказишга қодир бўлган Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватлаш учун сафарбар этдик, — дейилади хабарда.
30 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини текшириш учун БМТ кўмагида махсус трибунал ташкил этишни таклиф қилганди. Фон дер Ляеннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи турли давлатлардан ёрдам олиш учун халқаро ҳамжамият билан ишлашга тайёр.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя трибунал ташаббусини «ўз қонунбузарлигини яширишга уриниш» ва «БМТ нуфузи ортига бекиниш» деб атади. Россиянинг БМТ Женева штаб-квартирасидаги доимий вакили Геннадий Гатиловнинг таъкидлашича, трибунални ташкил этиш учун бу ташаббус БМТ Хавфсизлик Кенгашида маъқулланиши керак.

Европа Иттифоқининг аноним расмийлари The Washington Post билан суҳбатда махсус трибунал яратиш таклифини БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ўтказиб бўлмаслиги (Россия у ерда вето ҳуқуқига эга), аммо бу БМТ Бош Ассамблеяси орқали амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган.

Октябрь ойида Европа кенгаши парламент ассамблеяси кенгаш аъзоларини Россияни «террорчи режим» деб тан олишга ва унинг Украинага қарши тажовузи муносабати билан махсус халқаро трибунал яратишни тезлаштиришга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ноябрь ойида худди шундай резолюция НАТО Парламент Ассамблеяси томонидан маъқулланган эди.

Кенг кўламли уруш бошланганидан кўп ўтмай, Украина Гаагадаги Халқаро судга Россияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилганди. Март ойида суд Россиядан босқинни тўхтатишни талаб қилди. Бундан ташқари, Гаагадаги Халқаро жиноий суд 2013 йил 21 ноябрдан бошлаб Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни тергов қилишни бошлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди