Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриддаги Торрехон-де-Ардос авиабазасида ҳарбий объектнинг сунъий йўлдош марказига юборилган бомбали посилкани аниқлашди, деб ёзади «Коммерсантъ». Авиабаза хавфсизлик хизмати портловчи қурилмани сканер орқали топиб олган, унинг ҳудудида айни пайтда полиция ва махсус хизматлар ишламоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Авиабаза хавфсизлик тизимлари шубҳали конвертни тонгги 3 ва 4 оралиғида қайд этган. Рентген таҳлилидан кейин унинг ичида қандайдир механизм бўлиши мумкин, деган хулосага келинган.

Бу Испанияда сўнгги бир кеча-кундузда юз берган учинчи шундай ҳолатдир. 1 декабрь куни аввалроқ қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи (шу жумладан, Украина учун) Инсталаза компанияси почта орқали портловчи қурилма солинган пакет қабул қилиб олганди.

30 ноябрь куни эса Украинанинг Мадриддаги элчихонаси яқинида портлаш юз берган, оқибатда дипломатик миссия ходими яраланган эди — у Испаниядаги Украина элчиси номига юборилган конвертни очган, унда эса бомба бўлган.

Портлашдан сўнг Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украинанинг барча элчихоналарида зудлик билан хавфсизлик чораларини кучайтиришга кўрсатма берди. Ҳозирда полиция элчихона жойлашган ҳудудни ўраб олган. Воқеа жойида сапёр ва полициялар ишламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов