Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Тайванга 10 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Bloomberg мухбирига таяниб.

Фото: EPA

Фото: EPA

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ қонунчилари «Хитойдан келаётган таҳдидлар ва кескинликнинг кучайиши» шароитида Тайваннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун 10 миллиард долларгача маблағ ажратишга тайёр.

Аввалроқ The Wall Street Journal Конгресс ва АҚШ ҳукуматидаги манбаларга таяниб, Америка ҳукумати ҳарбий ёрдамнинг катта қисми Украинага йўналтирилгани сабабли Тайванни барча зарур қуроллар билан таъминлай олмаслигидан хавотирдалиги ҳақида ёзганди.

Вашингтон Тайванга қарийб 19 миллиард долларлик қуролларни сотишда кечикмоқда, дейилади газета хабарида.

Хусусан, орол АҚШдан ҳалигача 208 та Javelin танкга қарши комплекслари ва 215 та Stinger зенит-ракета комплексларини олмаган, улар учун буюртма 2015 йил декабрда берилганди, деб ёзади WSJ.

8 ноябрь куни Тайван президенти Сай Инвен тез орада Хитойнинг Тайванга босқини юз бериши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати аста-секин Тайван бўғозини назорат остига олмоқда, бу эса келажакда оролни қамалда қолдириши мумкин.

Октябрь ойи ўрталарида Хитой етакчиси Си Цзиньпин Пекин Тайвандаги сепаратизмга ва бошқа мамлакатларнинг орол ички ишларига аралашувига қаршилигини айтганди. Унинг таъкидлашича, Хитой раҳбарияти Тайван билан «тинч йўл орқали бирлашиш» тарафдори, аммо куч ишлатишни ҳам истисно қилмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади