Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пхеньян ракеталарни яратиш ва синовдан ўтказишда давом этаётгани сабабли АҚШ Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Жанубий Кореяда ўтказилган конференциядаги онлайн нутқи чоғида маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ҳозирча бизда санкция чораларининг янги пакети борлигини айта оламиз», — деди Салливан. У КХДР томонидан амалга оширилган ракета учиришлари фонида АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида уч томонлама ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилганини таъкидлади.

Салливаннинг сўзларига кўра, чора-тадбирлар қўшма ҳарбий машғулотлар ва «АҚШ стратегик имкониятларининг минтақавий мавжудлиги янада сезилишини» ўз ичига олади.

«Шу билан бирга, Вашингтон Шимолий Корея билан мулоқотга тайёр ва ҳеч қандай шартларсиз музокараларга очиқ», — деди АҚШ президенти маслаҳатчиси.

АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиришига жавобан қўшма машғулотлар ўтказмоқда. Охирги марта машғулотлар 18 ноябрь куни F-35А қирувчи самолётлари иштирокида ўтказилган. Машғулотлар доирасида қирувчилар ГБУ-12 лазерли бошқариладиган бомбалар билан Шимолий Корея ракета объектларига ҳужумни машқ қилган, деб ёзади Yonhap.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Карло Анчелотти: “Барселона”дан 5 очко ортдамиз, бироқ олдинда ҳали узоқ йўл бор 
Дунё
НАТО Украинадаги урушни тезда тугатиши мумкин, аммо бундай қилолмаслиги сабаби тушунтирилди
Шоу-бизнес
“Аватар: Сув йўли” фильми қаҳрамонларини ижро этган актёр ва актрисалар ҳаётда қандай кўринишга эга? (фото)