Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тараққиётимизнинг асосий драйвери бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида мамлакатимиз таълим тизимини изчил ривожлантиришга киришилди.

Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Академия ўз фаолиятида банк соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий усулларини жорий этишга катта эътибор қаратмоқда. Айни вазифалардан келиб чиқиб, Академия Япония, Чехия, Малайзия, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Германия каби давлатларнинг етакчи илмий марказлари, олий таълим муассасалари, молия институтлари, давлат органлари ва йирик корпорациялари билан яқиндан ҳамкорлик қилишни бошлади.

Янги таълим дастурлари

Академия яқин йилларгача ўрта бўғин раҳбарлари малакасини ошириш ва илмий тадқиқотларга кўпроқ урғу бериб келар эди. Ҳозирда янги стратегия ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан қўшимча тарзда бакалавриат ва магистратура бўйича янги таълим дастурлари эълон қилинди.

— «Охирги 2-3 йилдаги ривожланиш босқичимизни трансформацион жараён деб аташ мумкин. Бу йил биринчи «қалдирғоч»ларимиз Банк иши бўйича бакалавриат таълим йўналишини тамомлади. Энг муҳими улар Академияни битирган заҳоти иш жойини топди. Буни тажриба сифатида синадик ва муваффақиятли бўлди. Бу тажрибани ҳозирча сиртқи шаклда амалга оширмоқчимиз. Шунда талабаларда ишдан ажрамаган ҳолда амалий ва назарий билимларни боғлаш имконияти ошади. Келаси ўқув йилидан кундузги шаклдаги, банк иши, бухгалтерия, молия соҳаларига мос бўлган таълим хизматларини тақдим қилишни режалаштирганмиз» – деб маълумот берди таълим муассасаси ректори Элмурод Ҳошимов.

Академия ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган фаолияти натижасида бакалавриат таълим йўналишлари сони 1 тадан 4 тага етказилди.

Ўқишга қабул қилинганлар сони 9 нафардан 836 нафарга ошди. Бунда Академия томонидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича махсус сиртқи ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим дастурларининг тақдим этилгани муҳим омил бўлди.

Академия тингловчилари сони деярли 2 баробарга ошди. 2021 йилда тингловчилар 416 нафарни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 814 нафарга етди. Академияда таълим олувчи хотин-қизлар сони 48 нафардан 178 нафарга ошди. Магистратура мутахассисликлари сони 2021 йилда 2 тани ташкил қилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 8 тага етказилди.

— «Тизимда бизнесни бошқариш (МБА) дастурини жорий этдик. Бу бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича дунёга машҳур дастур ҳисобланади. Мазкур дастурда банк бошқаруви, молия ва рақамли технологияларга қаратилган ихтисосликлар бор. Ҳозирда умумий реал секторнинг раҳбар ходимларини тайёрлашга қаратилган дастур ҳам амалга оширилмоқда. Академиянинг классик анъанавий бренди эса – Мастер оф сcиенcе дастуридир. Бунда таълимнинг амалий жиҳатларига кўпроқ урғу берилади», – дейди Элмурод Ҳошимов.

Академиядаги таълимнинг бошқа ОТМлардан фарқи нимада?

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тасарруфига ўтказилди. Банкнинг Банк-молия академиясидаги координатори Улуғбек Отамуродовнинг таъкидлашича, ўқув юртида назарий билимларни амалиётга татбиқ этишга кучли урғу берилмоқда.

— «Академия бошқа олий таълим муассасаларидан тубдан фарқ қилади. Масалан, бизда амалиёт ва назария уйғунлаштирилган. Аксарият тингловчи ёки талабалар ҳам ишлаб, ҳам таълим олади. Қолаверса, академияда бошқарув ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашув кучли. Хорижий олий таълим муассасалари ва молия институтлари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги сабабли кўплаб тингловчиларимиз хорижда амалиёт ўташ ва билим ўрганишга юборилмоқда. Ўз навбатида чет элдаги ҳамкорларимизнинг амалиётчи мутахассислари ва етакчи профессор ўқитувчилари томонидан семинар-тренинглар, маҳорат дарслари тарзида ўқув машғулотлари олиб борилиши анъана тусига кирган».

Ҳозирда академия Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Россия, Чехия, Германия, Франция давлатларининг ўнлаб нуфузли олий таълим муассасалари ва молия институтлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, таълим даргоҳига Япония Молия вазирлигининг Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институтидан биринчи проректор тайинлаб келинади. Бу анъана академия очилган – 1996 йилдан бери давом этмоқда. Яқинда институт вице-президенти Минору Накамура Ўзбекистон Банк-молия академиясининг биринчи проректори сифатида фаолият бошлади.

— «Ташқаридан проректор тайинланиши академиямизнинг кучли томонларидан бири. Ҳар йили ёзда академиянинг иқтидорли тингловчилари Японияга малака ошириш учун юборилади. Бу кадрларнинг нафақат билим, балки тажриба оширишига ҳам ёрдам беради. Сўнгги 5 ой давомида 100 нафардан ортиқ тингловчиларимиз ва профессор ўқитувчиларимиз Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети, International Islamic University Malaysia, Чехиянинг Европа амалий билимлар ва менежмент институти каби таълим муассасаларида ташкил этилган семинар-тренингларда амалий ва назарий билимларини бойитиб қайтдилар» – дейди Элмурод Ҳошимов.

Ўқув жараёнида Япония Молия вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институти, Европа менежмент ва технологиялар мактаби (Германия), Handong Global University (Корея Республикаси), Европа амалий билимлар ва менежмент институти (Чехия)нинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва олимларининг соҳага доир энг глобал мавзулар бўйича маърузалар билан иштирок этмоқда. Бундан ташқари Миллий банк билан ҳамкорликда «Газпромбанк» АЖнинг етакчи мутахассислари ва Евроосиё рақобатбардошлик институти олимлари, Озарбойжоннинг собиқ Маданият вазири ва бошқа халқаро нуфузга эга мутахассисларнинг таълим жараёнига жалб қилинмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раҳбарияти ташаббуси билан, 2021 йилдан бошлаб, академия ўз тарихида биринчи марта Россиянинг етакчи олий ўқув юрти – Қозон (Волгабўйи) Федерал университети билан қўшма таълим дастурлари (бакалавр, Иқтисодиёт таълим йўналиши) ва магистратура (Молиявий таҳлил мутахассислиги)ни йўлга қўйди.

Академия раҳбарияти томонидан олиб борилган музокаралари натижасида Малайзия Шимолий университети (University Utara Malaysia), Малайзия Халқаро Ислом университети (International Islamic University Malaysia), Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети, Москва давлат университети, Corvinus University ҳамда The Будапест University of Technology анд Economicс (БМЕ) каби таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга киришилди. Исломий молия бўйича халқаро таълим маркази (International Centre фор Education ин Islamic Finance) билан профессионал қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.

Академияда профессионаллар дарс беради

Банк-молия академияси ташкил этилганига 26 йил бўлди. Шу давр мобайнида 6 минг нафарга яқин магистрант, Малака ошириш факультетининг 15 мингдан ортиқ тингловчилари ўқув юртини тамомлади.

2021 йилда Академиянинг илмий салоҳияти 43,5 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 75 фоизга етди. Айни кунда Академияда 9 нафар фан доктори ёки DSc, 9 нафар фан номзоди ёки PhD фаолият олиб бормоқда.

Академияда 2022 йил IV чорак учун мустақил изланувчиликка (PhD/DSc) қабул жараёни ташкил этилганини алоҳида қайд этиб ўтиш зарур. Инновацион ривожланиш вазирлиги платформаси орқали келиб тушган аризалар юзасидан талабгорлар билан суҳбат ташкил этилди. Улардан 10 нафари Қабул комиссияси хулосасига кўра мустақил изланувчиликка қабул қилинди. Тўлиқ академик ва касбий таълим магистрлик дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт фанлари доктори ва иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD ва DSc) илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот дастурларини тақдим этиб келмоқда.

Бу йўналишда энг катта ютуқлардан бири — Академия ҳузурида иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.09/31.08.2022.I.151.01 Илмий кенгаш ташкил этилди. Эндиликда Академияда 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ва 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ихтисосликлари бўйича фан доктори диссертациялари ҳимоясини ўтказилади.

Академиянинг энг муҳим мақсадлардан бири – бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишларини бирлаштиришдир. Бу бир таълим тизимида талабаларни узлуксиз ўқитиш ва малакали кадр бўлиб етишишларини таъминлашга хизмат қилади. Ҳозирда тузилаётган янги жамоага, ҳар бир кафедра учун 2 нафардан, инглиз тилида илмий даражада дарс бера оладиган ўқитувчилар ишга қабул қилинмоқда.

Ривожланиш стратегиясига асосан 2023 йилда Халқаро АМВА аккредитациясини олиш учун босқичма-босқич тайёрланиш режасини ишлаб чиқди. Унга асосан профессор-ўқитувчиларнинг педагогик ва касбий-амалий тажрибасини ошириш ҳамда ўқув режасининг мазмуни ва сифатини халқаро даражага кўтариш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилаяпти.

Банк-молия академиясида мавжуд таълим йўналишлари ва дастурлари

Магистратура дастурлари:

Бизнесни бошқариш – Master of Business Administration (МВА). Мазкур магистратура дастурида учта ихтисослашув йўналиши мавжуд: MVA Banking, MVA Finance & FinTech ва MVA General.

Фан магистри – Мастер оф Сcиенcе – МСc. Мазкур дастур қуйидаги магистратура мутахассисликларини қамраб олади:

• 70410901 – Капитал бозори ва биржа иши;

• 70412201 – Давлат молиявий назорати ва аудити;

• 70412203 – Иқтисодиётни монетар тартибга солиш;

• 70412205 – Банк ҳисоби, аудити ва назорати;

• 70412206 – Суғурта компанияларини бошқариш;

• 70412207 – Пенсия фондларини бошқариш.

Дастурларни амалга ошириш шартлари ҳақида қисқача маълумот:

Ўқиш давомийлиги:

• МВА дастури учун - 2 йил;

• МСc дастури учун – 14 ой.

Ўқиш шакли кундузги ва сиртқи бўлиб, талабаларга ўзбек, рус ва инглиз тилларида дарс берилади.

Кириш учун зарурий шартлар:

• Олий маълумотга эгалик;

• Олий таълимни тугатгач, камида 3 йиллик иш стажи мавжудлиги (МВА дастури учун).

Бакалавриат дастурлари:

• 60410500 – Банк иши ва аудити;

• 60410400 – Молия ва молиявий технологиялар;

• 60410100 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);

• 60310100 – Иқтисодиёт (соҳа ва тармоқлар бўйича).

Дастурни амалга ошириш шартлари ҳақида қисқача

Бакалавриат дастурининг ўқиш шакли кундузги ва сиртқи бўлиб, талабалар ўзбек ва рус тилларида таҳсил оладилар.

Магистратура ва бакалавриат дастурларини муваффақиятли ўзлаштирганларга «магистр» ёки «бакалавр» академик даражаси ҳамда белгиланган намунадаги диплом берилади.

Бугунги кунда Академияда – Бошқарув кадрларини тайёрлаш, Сиртқи таълим, Қўшма дастурларни амалга ошириш, Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультетлари мавжуд. Уларнинг негизида еттита кафедра бор.

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади