Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кристиан Пулишич «Челси»ни тарк этишни истайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

The Athletic нашрининг ёзишича, ярим ҳимоячи Лондон клуби билан шартномани янгиламоқчи эмас. Пулишичнинг «аристократлар» билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Кристиан «Челси»да бахтлилиги таъкидланмоқда. Унга Лондон ёқади, жамоада ҳам дўстлари кўп. Америкаликнинг жамоани алмаштирмоқчилигига асосий сабаб у фаолиятида ривожаниш ҳис қилмаётгани билан боғлиқ.

«Челси» Пулишич масаласини ҳал қилиши учун олдида иккита трансфер ойнаси турибди. «Боруссия»дан харид қилган пулини чиқариш учун «Челси» футболчини қишда ёки 2023 йил ёзида сотиб юбориши керак бўлади.

Лондонликлар вингер учун 35 миллион фунт (40 миллион евро) атрофида пул талаб қилади.

«Манчестер Юнайтед» Кристианну ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ The Athletic маълумотларида Пулишич ижарага эмас, бирор жамоага тўлақонли ўтишни истаётгани ёзилган.

24 ёшли вингер жорий мавсум «аристократлар» сафида 18 ўйинда иштирок этиб, битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи 3-турида айнан Пулишичнинг голи туфайли АҚШ Эрон устидан ғалаба қозониб, плей-оффга йўл олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль