Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 3-турида B гуруҳининг икки ўйини 29 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Англия Уэльсга қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Инглизлар сафида Фил Фоден битта гол урган бўлса, Маркус Рэшфорд дублни расмийлаштирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида АҚШ Эрон билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Кристиан Пулишич гол урди.

Шу тариқа Англия 7 очко билан B гуруҳида 1-ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди. АҚШ 5 очко билан 2-ўринни банд этди ва кейинги босқичга чиқди. Эрон 3 очко, Уэльс эса 1 очко жамғара олди.

1/8 финалда Англия А гуруҳининг иккинчи жамоаси Сенегал билан ўйнайди, АҚШ эса Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

29 ноябрь, сешанба

Уэльс — Англия 0:3

Голлар: 0:1 — 50 Рэшфорд, 0:2 — 51 Фоден, 0:3 — 68 Рэшфорд.

Уэльс: Уорд, Уильямс (Робертс, 36), Родон, Мифем, Дэвис (Моррелл, 59), Ампаду, Рэмзи, Аллен (Колуилл, 81), Бэйл (Жонсон, 46), Мур, Жеймс (Уилсон, 77).

Англия: Пикфорд, Уокер (Александер-Арнольд, 57), Магуайр, Стоунз, Шоу (Триппьер, 65), Ҳендерсон, Райс (Fillips, 58), Беллингҳем, Фоден, Кейн (Уилсон, 57), Рэшфорд (Грилиш, 76).

Огоҳлантиришлар: Жеймс (29), Рэмзи (61).

Эрон — АҚШ 0:1

Гол: 0:1 – 38 Пулишич.

Эрон: Бейронванд, Резаян, Пуралиганжи, Ҳуссейни, Муҳаммади (Карими, 45), Ғолизаде (Ансорифард, 77), Ҳожсафи (Жалоли, 72), Эззатуллоҳи, Нуроллоҳи (Тораби, 71), Тареми, Азмун (Ғоддос, 46).

АҚШ: Тёрнер, Дест (Мур, 82), Рим, Картер-Викерс, Робинсон, Адамс, Маккенни (Акоста, 65), Муса, Пулишич (Ааронсон, 46), Веа (Симмерман, 82), Саржент (Райт, 77).

Огоҳлантиришлар: Адамс (43), Ҳуссейни (77), Канаанизадеган (83), Жалоли (90).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов