Тошкентнинг «Локомотив» клуби 6 нафар футболчиси билан хайрлашди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳимоячи Алишер Салимов, ярим ҳимоячилар Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Ислом Рашидхонов, Жавоҳир Алижонов ҳамда ҳужумчилар Мўминжон Мелиев ва Иван Нагаев «темир йўлчилар» таркибини тарк этди.
«Локомотив» 2022 йилги мавсум якунига кўра, Про Лигага тушиб кетди. Ўтиш ўйинида «Турон»га мағлуб бўлган «Локомотив» кейинги мавсумни қуйи лигада ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)