Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев «Тарафлар»  кўрсатувига берган интервьюсида нима сабабдан телекўрсатувларга чиқмаётгани, санъатдан кетгиси келган давр бўлгани ва санъатга доғ тушираётган ҳамкасблари борлиги ҳақида гапирди.

«Телевидениедаги бир кўрсатувга борсангиз бошловчи сизни ким биландир урушишингизга сабаб бўладиган, ‘қитиғлайдиган’ саволларни беради»

Кўрсатувларга боришни 90 фоизга камайтириб юборганман, 95 фоиз десам ҳам тўғри бўлади. Сабаби ўзим хоҳлаган даражадаги қизиқарли кўрсатувларни кўрмаяпман. Менга «санъатга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган», «биринчи қўшиғингиз қайси эди» деган саволларни бериш хато, чунки миллион марта жавоб берилган, ижтимоий тармоқларда ҳам бор. Шахс сифатида ўйланиб қоладиган саволларни хоҳлайман, шунақа нарсаларни топа олмагандан кейин узоқлашиб қолдим.

Ёки телевидениедаги бир кўрсатувга борсангиз бошловчи сизни ким биландир урушишингизга сабаб бўладиган, «қитиғлайдиган» саволларни беради, кейин сиз ҳам кимнидир ғийбат қиласиз, гуноҳ бўлади. Ундан кейин бир ой ўзингизга келмайсиз, нега бордим дейсиз. Кўрсатувни қўйма дегани виждонингиз йўл қўймайди, сабаби унинг орқасида қанча мухлислар турибди, қолганлар меҳнат қилган. Шунақа ҳолат бўлгани учун ҳақиқатан ҳам ўзини касбини ҳурмат қилган инсонлар билан суҳбат қилишга югураман. Тонгги дастурлар бор, яхшиликни раво кўрадиган, пиар деган нарса шунақа тушунча бўлиб қолдики, уни кўриш учун ҳамма ишни қиладиган бўлиб қолишди.

«Санъатдан кетсаммикан деб ўйладим, менда ҳеч қачон бунақа ҳолат бўлмаган эди»

Менда шунақа давр бўлди, санъатдан ҳам кетгим келди. Чунки ўзимизнинг соҳамиздаги бир иккита инсонлар, ёши катталари ҳам бор, фақат ёшлар дея олмайман, отини айтмайман, айнан шахсиятига теккизиб гапирадиган одам эмасман, шу соҳага доғ тушираверганидан ҳурмати пасайиб қолган ҳолатлар бўлди. Мен уялдим, чунки мен ҳам шу соҳанинг бир бўлагиман деган нарса бўлди.

Санъатдан кетсаммикан деб ўйладим, менда ҳеч қачон бунақа ҳолат бўлмаган эди. Бироқ яхши фикрлайдиган мухлислар борлиги, уларни қўллаб-қувватлаши оқибатида, ишимни яхши кўрганим учун ўзимга куч беришим ушлаб қолди. Ё бу ҳолатдан ўтдик, ёки ўрганиб қолдик.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?