Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда фуқаролар кўпроқ туристик мақсадларда республикадан чиқиб кетаётгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат статистика қўмитаси улар энг кўп сафар қилган давлатлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар учлигидан Қирғизистон (2151,8 минг нафар), Қозоғистон (870,0 минг нафар) ва Тожикистон (615,2 минг нафар) ўрин олган.

Ундан кейинги ўринларда эса қуйидаги давлатлар жой олган:

  • Туркия — 264,0 минг нафар;
  • Россия — 210,3 минг нафар;
  • БАА — 98,0 минг нафар;
  • Саудия Арабистони — 54,7 минг нафар;
  • Миср — 31,9 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 19,2 минг нафар;
  • АҚШ — 13,9 минг нафар;
  • Ҳиндистон — 8,5 минг нафар;
  • Грузия — 7,8 минг нафар.
Қўмита маълумотида келтирилишича, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?