Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ноябрь ойида Кореяда уйлар нархи 0,32 фоизга тушди. Бу 2013 йилдан бери энг катта пасайишдир, дея хабар бермоқда Bloomberg. 

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Мазкур пасайиш маҳаллий Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви билан боғлиқ бўлиб, сўнгги 16 ой давомида банк фоиз ставкаси фақат оширилгани билан боғлиқ. 

Бу кўчмас мулк бозорига босим ўтказади ва сиёсатчиларнинг кредит ташвишларига ҳам сабаб бўлади: кўчмас мулк Кореядаги рекорд даражадаги уй хўжаликлари қарзининг асосий омили ҳисобланади.

Бундан ташқари Гонконгда ҳашаматли мулк ижараси нархлари ўтган йилги чўққисига нисбатан ўртача 10 фоиздан кўпроққа тушди. Шунингдек, шаҳарда ҳашаматли кўчмас мулкнинг ўртача нархи 15 ойлик энг паст даражага тушди. Мазкур маълумотларни Knight Frank агентлиги келтириб ўтди

Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, муҳожирларнинг кетиши, коронавирус чекловлари ва ноаниқ макроиқтисодий вазият таъсир Гонгонгдаги уйлар нархига таъсир қилган. Мамлакатда 2023 йилда ҳашаматли мулклар қиймати яна 5-10 фоизга тушишини кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда эски уйлар нархи ўсаётгани маълум қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)