Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон ҳукумати биринчи марта мамлакатда бўлиб ўтаётган норозиликларда неча киши қурбон бўлгани ҳақида расман маълум қилди, деб ёзади Associated Press эронлик қўмондонга таяниб.

Фото: EPA

Фото: EPA

Ислом инқилоби посбонлари корпуси қўмондонларидан бири Амир Али Гажизоданинг маълумотларига кўра, намойишлар чоғида 300 дан ортиқ одам ўлдирилган, улар орасида хавфсизлик кучлари ходимлари ҳам бор. Қурбонларнинг кўпчилиги норозиликларда қатнашмаган оддий эронликлардан иборат, деди у.

Айни вақтда, «Эрон ҳуқуқ ҳимоячилари» ташкилоти маълумотларига кўра, тартибсизликларда 451 нафар намойишчи ва 60 нафар хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлган. 18 мингдан зиёд киши ҳибсга олинган.

Эрондаги намойишларга нима сабаб бўлди?

Эронда намойишлар сентябрь ўрталарида, 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан кейин бошланди. Полиция уни Теҳронда метродан чиқиш чоғида ҳижобни нотўғри ўрагани учун ҳибсга олган.

Кейинроқ Аминийнинг акаси маълум қилишича, полициячилар у билан «қайта тарбиялаш» ишларини ўтказишга ваъда берган. Полиция участкасидан қиз тез ёрдам машинасида олиб кетилган. Шифокорлар қизда юрак хуружи ва инсульт юз берганини билдирган, у бир неча кундан кейин вафот этган. Эрон полицияси бахтсиз ҳодиса юз берганини даъво қилмоқда.

Эрон ҳукумати фикрича, норозиликлар «ислом режимини заифлаштириш бўйича душман стратегияси»нинг бир қисмидир, мамлакат армияси эса намойишлар фонида «душманларга қарши курашиш» ва хавфсизликни таъминлаш ниятида.

Эрон олий етакчиси Али Хоманаий намойишлар «оддий эронликлар» томонидан ўтказилмаётганини, балки олдиндан режалаштирилганини айтганди, шунингдек, у АҚШ ва Исроилни тартибсизликларни ташкиллаштиришда айблаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg