Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухорода Cobalt ҳайдовчиси ИИБ ходимлари томонидан йўли тўсилишига қарамасдан, йўлини тўсган бошқа бир Cobalt’ни уриб қочгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати воқеа тавсилотларини эълон қилди.

Унда айтилишича, 28 ноябрь куни соат 13:00 ларда Қоракўл туман ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори ўз бошқарувида бўлган Cobalt’да  туман марказий шифохонасидан хизмат ҳудуди «Пахтакор» маҳалласи томонга ҳаракатланиб бораётганида, туман марказий Деҳқон бозори рўпарасида унинг автомашинаси орқасидан ён ойналари қорайтирилган, давлат рақам белгисиз, қора Cobalt келиб урилган.

Шундан сўнг, профилактика инспектори автомашинадан тушиб, Cobalt ҳайдовчисига тўхташ ишорасини қилган вақтда, унинг ҳайдовчиси ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, инспектор бошқарувидаги Cobalt’нинг олд қисмига шикаст етказиб, воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу машина ҳайдовчиси 1989 йилда туғилган Ж.М. экани, автомашинани Бухоро вилояти Олот тумани «Нуробод» маҳалласида ташлаб қочиб кетгани аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ҳамда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади