Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Калифорния университети (АҚШ) тадқиқот гуруҳи пластик чиқиндиларни қайта ишлашнинг янги усулини таклиф қилди. Бу ҳақда Phys.org хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Янги тадқиқот муаллифлари полиэтиленни қайта ишлаш учун комбинацияланган кимёвий-биологик усулдан фойдаланган. Натижада улар фармацевтика учун қимматли бирикмаларни олишга муваффақ бўлган. Тажрибада Шимолий Тинч океани гирдобидаги полиэтилен чиқиндилар қўлланилган. Биринчи босқичда полиэтилен бир қатор карбон кислоталарга айлантирилган.

Шундан сўнг икки асосли кислоталар Аспергиллус нидуланс замбуруғлари моддалари билан «озиқлантирилган». Бу йўл билан улар аспербензалдегид, ситреовиридин ва мутилинга (молекуляр массалар) айлантирилган. Мазкур моддалар саратон, Альцгеймер касаллигига қарши дорилар учун мумкин бўлган асос сифатида кўриб чиқилади.

Қисқа занжирли кислоталар эса тадқиқотда ажратиб олинган, чунки улар замбуруғлар учун токсик ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, улардан биологик парчаланадиган пластмассаларни синтез қилиш учун хом ашё сифатида фойдаланиш мумкин. Тадқиқот муаллифлари келажакда бу йўл билан кўплаб биологик фаол моддаларни олиш мумкинлигини таъкидламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?