Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европада энергия учун камроқ пул тўлаш мақсадида жануброққа кўчаётганлар — «энергия муҳожирлари» пайдо бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Буюк Британия, Германия ва Голландиядан Испания, Греция ва Португалияда уй-жой қидириш бўйича сўровлар йилига мос равишда 36 фоиз, 13 фоиз ва 3 фоизга ошган.

Германия ва Скандинавия аҳолиси икки ёки уч ой учун квартира брон қилади, — дейди Испаниянинг Мелиа меҳмонхоналар тармоғи раҳбари Габриэль Эскаррер. 

Испаниянинг Гран Канария оролида жойлашган немис мактабига хорижлик талабалардан 40 та ариза келиб тушган, бу аввалги йилларга қараганда кўпроқ. 

Канар оролларидаги ҳамкорлик уюшмаси Repeople’нинг таъкидлашича, мулкларнинг 80 фоизи қиш охиригача брон қилинган.

Авиакомпаниялар ҳам европаликларнинг жанубга оммавий кўчиб ўтишига тайёргарлик кўрмоқда: Германия ва Канар ороллари ўртасида парвозларни амалга оширувчи TUI Fly рейслар сонини тахминан 10 фоизга оширишини маълум қилган. 

Канар ороллари сайёҳлик идораси ҳам рейслардаги ўриндиқлар сонини ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга ошираётганини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж