Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини, бироқ бу «мавзуни тушуниши» кераклигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Кремлin.ru

Фото: Кремлin.ru

«Бугун Владимир Владимирович қандайдир уч томонлама иттифоқ тузиш зарурлиги ҳақида гапирди ва у Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилмоқчилигини айтди.

Исталган натижа ва келишувларга эришиш учун биз ҳам ҳеч бўлмаганда бу мавзуни чуқур ўрганишимиз керак. Аслида биз бунга тайёрмиз», — деди у Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда.

Қозоғистон президенти Путиннинг таклифига кўра, 27 ноябрь куни Москвага борди. 28 ноябрь куни давлат раҳбарлари музокаралар ўтказди. Тўқаев учрашувда Россия билан муносабатларга тўхталиб ўтди.

«Ўтган ой биз мамлакатларимиз учун муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладик. Бу вақт мобайнида давлатларимиз мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли стратегик шериклик муносабатларини йўлга қўя олди», — деган Қозоғистон президенти.

Шунингдек, Тўқаев Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларда музокаралар олиб боришни талаб қилувчи масалалар, хусусан, газ соҳаси борлиги, лекин Остона вазиятни мураккаблаштирмаслигини айтди.

«Мен ҳозиргина Владимир Владимировичга шундай масалалар борлигини айтдим. Улар муҳокамани талаб қилади, лекин мутлақо драматизациясиз. Булар амалий масалалар бўлиб, биз тегишли келишувларга эришамиз, деб ишонаман», — дейди Тўқаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?