Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь президенти Александр Лукашенко тез орада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Беларусь раҳбари Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан шахсан учрашувда маълум қилди.

Фото: «Кремлin.ru»

Фото: «Кремлin.ru»

«Бугун Россия ва Беларусь иқтисодиётида юзага келаётган барча муаммоларни енгиб ўтиш мумкинлигини кўриб турибмиз. Биз уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Муайян кечикишлар бор. Афсуски, булар бюрократик. Уларни гаплашамиз. Бу Приморск ўлкасига эмас, балки умуман бизнинг Россия билан ҳамкорлигимизга тааллуқли бўлади», — деди Беларусь президенти.

Лукашенко Путин билан импорт масалаларини ҳам муҳокама қилмоқчи, унга кўра, бу борада иккала давлат ҳам «катта ютуқларга эришиши мумкин».

«Бу биз учун ҳозир энг муҳими. Ушбу йил биз буни уддалай олишимизни кўрсатди. Бу бироз вақт керак, лекин буни уддалай оламиз», — деди Лукашенко.

Октябрь ойи охирида Лукашенко яқин орада Путин билан учрашишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, учрашувда, давлат раҳбарлари жорий йил якунларини сарҳисоб қилади ва келгуси йил учун вазифаларни белгилайди, шунингдек, икки томонлама интеграцияни муҳокама қилади.

Ноябрь ойи бошида икки давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. 23 ноябрь куни улар Ереванда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг йиғилишида қатнашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?