Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Аэронавтика ва коинотни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (NASA) 24 ноябрь куни сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни эълон қилди, уларда қоронғиликка чўмган Украинани кўриш мумкин.

Фото: NASA

Фото: NASA

Сурат тунда олинган. Унда бу вақтда Украинани ўраб турган бошқа мамлакатларда чироқ ёниб турганини, унинг ҳудудида эса фақат бир нечта жойда ёруғлик оқариб турганини кўриш мумкин, холос.

Россия Мудофаа вазирлиги 10 октябрдан буён Украинанинг ҳарбий ва энергетика объектларига мунтазам ракета зарбалари бериб келмоқда ва буни 8 октябрь куни Керч бўғозидаги Қрим кўприги портлатилишига жавоб деб атамоқда.

Украина ҳукумати маълумотларига кўра, 15 ноябрь куни Россия мамлакат энергетика тизимига уруш бошидан буён энг кучли зарбани берган. Ўққа тутишлар фонида Украинада электр энергияси вақти-вақти билан ўчириб қўйилмоқда.

Бундай ҳужумларнинг сўнггиси 23 ноябрда содир бўлди. Зеленскийнинг айтишича, Россия 67 та ракета учирган, оқибатда Киев, Одесса ва Чернигов вилоятлари электрдан узилиб қолган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинанинг кўплаб ҳудудларида чироқ ва иссиқлик йўқлигини музокаралардан бош тортаётган Киев ҳукумати хатти-ҳаракатлари оқибати деб атади.

Ўз навбатида, Украина Энергетика вазирлиги ракета зарбаларидан кейин мамлакат аҳолисининг аксарияти электрдан узилиб қолганини маълум қилди. Зарбалардан сўнг Украинанинг учта атом электр станцияси энергия тизимидан узиб қўйилди. «Укрэнерго» миллий энергетика компанияси бошқарув раиси Владимир Кудрицкий 23 ноябрдаги ҳужумдан аввалроқ мамлакатда зарар кўрмаган иссиқлик ва гидроэлектр станциялари қолмаганини айтганди. Зеленский эса энергетика билан боғлиқ вазиятни оғир деб атади.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленская Украина аҳолисининг катта қисми Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун чироқсиз ва иссиқлик таъминотисиз яшашга тайёрлигини айтганди. Унинг қайд этишича, украиналиклар нимани деб сабр қилишни билади ва ўз мамлакати келажагига оптимизм билан қарайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди