Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳужумчи Криштиану Роналду аутизм билан хасталанган болага нисбатан агрессив ҳаракат қилгани учун жазога тортилди.

Коллаж: «Дарё»

Коллаж: «Дарё»

Португалиялик футболчи АПЛ 2021/22 йилги мавсум 32-тури доирасида «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашувдан (1:0) кейин трибуна остига йўл олаётган вақтда мухлислардан бирининг қўлига зарба бериб, смартфонини тушириб юборганди.

Кейинчалик болакай аутизмга чалингани маълум бўлган ва унинг онаси судга мурожаат қилганди.

Мазкур вазиятни ўрганиб қарор чиқарган Англия футбол ассоцацияси (FА) 37 ёшли футболчининг бу ишини «керак бўлмаган ва тажовузкорона» ҳаракат деб топган. Шу боис Роналду иккита ўйинга четлатилган, 50 минг фунт миқдорида жаримага тортилган ва огоҳлантириш олган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» Роналду билан амалдаги шартномани бекор қилганди. Бунга футболчининг шов-шувли интервьюси сабаб бўлган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди