Ҳужумчи Криштиану Роналду аутизм билан хасталанган болага нисбатан агрессив ҳаракат қилгани учун жазога тортилди.
Португалиялик футболчи АПЛ 2021/22 йилги мавсум 32-тури доирасида «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашувдан (1:0) кейин трибуна остига йўл олаётган вақтда мухлислардан бирининг қўлига зарба бериб, смартфонини тушириб юборганди.
Кейинчалик болакай аутизмга чалингани маълум бўлган ва унинг онаси судга мурожаат қилганди.
Мазкур вазиятни ўрганиб қарор чиқарган Англия футбол ассоцацияси (FА) 37 ёшли футболчининг бу ишини «керак бўлмаган ва тажовузкорона» ҳаракат деб топган. Шу боис Роналду иккита ўйинга четлатилган, 50 минг фунт миқдорида жаримага тортилган ва огоҳлантириш олган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» Роналду билан амалдаги шартномани бекор қилганди. Бунга футболчининг шов-шувли интервьюси сабаб бўлган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)