• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз Марказий Осиё давлатлари билан кучлироқ ва замонавийроқ ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз» — Жосеп Борелл

    Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили ва Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррелл 18 ноябрь куни Самарқандга келади. У «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича: ‘Глобал дарвоза’ » конференциясида иштирок этишини маълум қилди.

    Асрлар давомида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқалар жамиятларимизни шакллантиришда жуда муҳим рол ўйнади. Бу қадимги даврда Буюк Ипак йўли бўйлаб Европа ва Осиё цивилизацияларини боғловчи, ресурслар, маданият ва ўзаро таълимни тарқатувчи савдо-сотиқ гуллаб-яшнашидан анча олдин бўлган.

    Лекин алоқалар доимий эътиборни талаб қилади ва охирги пайтларда минтақаларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга эътибор бермай қўйган бўлишимиз мумкин. Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз билан биргаликда буни тузатишга қарор қилди. Шу ой бошида Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш мақсадида минтақага ташриф буюрди. Шу ҳафта охирида эса, яъни 2022 йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон мезбонлик қилаётган Самарқанд шаҳридаги «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича: ‘Глобал дарвоза’ » конференциясини очиб бераман.

    Биз геосиёсий муаммолар кучайиб бораётган ва куч сиёсати ўсган даврда яшаяпмиз. Шунингдек, биз иккита мега тенденцияга дуч келяпмиз: иқлим ўзгариши ҳамда иқтисодиётларимиз ва жамиятларимизни рақамлаштириш. Шунинг учун яшил иқтисодиёт томон ўтишни тезлаштириш ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш Европа Иттифоқининг сиёсат кун тартиби, ташқи сиёсатимизнинг марказидир. «Глобал дарвоза» билан Европа Иттифоқи глобал даражада яшил ва рақамли ўтишни тарғиб қилмоқда. Биз қилаётган барча ишлар ҳамкор мамлакатлар эҳтиёжларини қондириш ва маҳаллий ҳамжамиятларни имтиёзлар билан таъминлашга асосланган.

    Биламизки, Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз биз билан бир хил муаммоларни бошдан кечирмоқда: пандемиядан кейин иқтисодиётимизни тиклаш, энергетика ва иқлим инқирозини ҳал қилиш, Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида юзага келган бузилишларни бартараф этиш. Аммо бу муаммолар янада барқарор ва боғланган глобал иқтисодиётга сармоя киритиш имкониятидир.

    Самарқандда биз учта мавзуни кўриб чиқамиз: рақамли алоқа, транспорт алоқаси ва энергия алоқаси. Ҳар учала йўналишда биз инвестиция имкониятларини аниқлаб, яқинроқ алоқаларни ўрнатиш учун катализатор бўлиши мумкин бўлган ислоҳотларни таъкидлаб, яқинроқ ҳамкорлик қилиш йўлларини излаймиз. Биз сиёсатчилар ва техник экспертларни, Халқаро молия институтларини, энг муҳими, бизнес ҳамжамият аъзоларини ва фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирамиз. Одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш орқали биз минтақалар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўямиз.

    Рақамли соҳада биз хавфсиз платформалар яратиш, географик тўсиқларни енгиш, давлат хизматларини кўрсатишни яхшилаш ҳамда таълим ва иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлаш имкониятларини қидирамиз.

    Шунингдек, биз Марказий Осиё ва Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги барқарор транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва яшил ўсишни кучайтириш йўлларини кўриб чиқамиз.

    Биз ҳаммамиз иқлим ўзгариши ва сув танқислигининг кескин оқибатларини биламиз. Яшил энергияга бўлган талабни қондириш учун биз паст углеродли энергия ишлаб чиқариш имкониятларини яхшилаш жиҳатларини ўрганамиз. Биз, албатта, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришини сув ва чиқиндиларни бошқаришни яхшилаш йўллари билан оширишдан умумий манфаатдормиз.

    Бизнинг Европа ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлик ҳақидаги тасаввуримиз Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси фонида ўрнатилган. Биз Марказий Осиёнинг бешта давлати билан янада кучлироқ, кенгроқ ва замонавийроқ ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлида давом этмоқдамиз.

    Бизнинг сиёсий мажбуриятимиз эса аниқ ёрдам билан мустаҳкамланган. Европа Иттифоқи (Европа Иттифоқи институтлари ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар) Марказий Осиёда биринчи рақамли донор бўлиб, 2014—2020 йилларда минтақа учун Европа томонидан 1,1 миллиард евролик ёрдам кўрсатган. Келгуси тўрт йил давомида Марказий Осиёга 2021—24 йилларга мўлжалланган тахминий умумий грант маблағлари икки томонлама ва минтақавий дастурларни қамраб олган ҳолда камида 390 миллион еврони ташкил қилиши керак. Бу «Европа жамоаси» деб аталувчи иккита минтақавий ташаббусни ўз ичига олади: бири рақамли уланиш бўйича, иккинчиси эса Европа Иттифоқи Самарқандда расман ишга туширадиган сув, энергия ва иқлим бўйича. Team Europe — бу биз Европа Иттифоқи институтлари, аъзо давлатлар ва молия институтлари биргаликда ишлайдиган лойиҳалар учун фойдаланадиган бренддир.

    Европа Иттифоқининг уланиш ҳақидаги қарашлари инклюзивдир. Биз бошқа ҳамкорликларни сиқиб чиқармоқчи эмасмиз. Ва биз, албатта, янги боғлиқликлар яратишдан манфаатдор эмасмиз.

    Европа Иттифоқида биз «очиқ стратегик автономиямиз»ни қурмоқдамиз. Бу, асосан, халқаро ҳуқуқ, мустаҳкам қоидалар ва халқаро стандартлар асосида қурилган глобал тизим доирасида ўзимизнинг стратегик танловимизни амалга ошириш эркинлигини қўллаб-қувватлаш, ортиқча қарамликдан қочиш ва муқобил вариантларга эга бўлишдир. Табиийки, биз ҳамкорларимизнинг ҳам ўз автономиялари ва танлаш эркинлигини яратиш истагини тушунамиз.

    Биз ҳамкорларимизга фойдали таклиф билан чиқишга тайёрмиз. Европа Иттифоқи дунёдаги энг йирик сармоядор ҳисобланади. Европа компаниялари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни бошқалардан кўра кўпроқ, шу жумладан, Марказий Осиёда ҳам етказиб беради. Европа хусусий секторининг сармоявий кучидан фойдаланиб, биз Марказий Осиёда кенг дунё билан чуқур боғланган янги яшил рақамли иқтисодиётни қуришга ёрдам бера оламиз.

    Самарқанддаги бизнинг вазифамиз ислоҳотлар ва бизнесни жалб қилиш имкониятларини аниқлаш ва амалга ошириш орқали ана шу сармояни рағбатлантиришдан иборат. Марказий Осиё иқтисодиёти жонли ва ўсиб бормоқда. Улар улкан салоҳиятга эга. Геосиёсий нотинчлик ва ўзгаришлар дунёсида Европа Иттифоқи ишончли ҳамкор ҳисобланади. Шунинг учун мен Европанинг ушбу муҳим минтақа муваффақиятини таъминлашда ўз ролини ўйнашини интиқлик билан кутаман, — деб ёзган у.

    14.11.2022, 19:43   Изоҳ (0)   12847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қирғизистон ‘Ғовасой’ дарёсининг оқимига тўсқинлик қилмаслик ва сувини ифлослантирмаслик мажбуриятини олган» — Абдулла Арипов

    14.11.2022, 19:08

    Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг баҳсли ер масалаларига аниқлик киритди

    14.11.2022, 18:47

    «Сиз нима қилиб бердингиз туманга?» Учтепа ҳокимлиги журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига изоҳ қолдирди (фото)

    14.11.2022, 18:28

    Нуриддин Зайнитдинов депутатларнинг 30 фоизига ойлик бериб, доимий ишлайдиган қилиш таклифини берди

    14.11.2022, 17:30

    Тошкентда контрафакт кир ювиш кукунлари сотилаётгани аниқланди

    14.11.2022, 17:27

    Саида Мирзиёева Президент администрациясида шўъба мудири этиб тайинланди

    14.11.2022, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижон аэропортида халқаро рейсларни қабул қилиш тикланди

    Ўзбекистон | 13 август, 12:04

    Мексика картелларга алоқадор 26 нафар маҳбусни АҚШга экстрадиция қилди

    Дунё | 13 август, 11:48

    “Реал Мадрид” Ла Лига доирасидаги “Вильярреал” – “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилишига қарши чиқди 

    Спорт | 13 август, 11:47

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    Дунё | 13 август, 11:35

    Ўзбекистонда 14 августдан ҳаво сезиларли салқинлашади

    Ўзбекистон | 13 август, 11:08

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.