Эрон Саудия Арабистонини мамлакатда норозилик намойишларини қўзғатиш борасида Теҳроннинг «стратегик сабрини» синамасликка чақирди. Бу ҳақда Эрон разведка вазири Сеййид Эсмоил Хатибга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Разведка раҳбарининг сўзларига кўра, Эрондаги ҳар қандай беқарорлик минтақа мамлакатларига ҳам тарқалиши мумкин.
«Ҳозирча Эрон қатъий қарор билан стратегик сабр-тоқатга амал қилмоқда, бироқ душман ҳаракатлари давом этса, буни сақлаб қолишига ҳеч қандай кафолат бермайди», — дейди Хатиб.
Вазирнинг мурожаати Саудиянинг Иран International телеканали ходимлари ёшларни намойишга чиқишга ташвиқот қилаётгани билан боғлиқ. Эрон бўйлаб кўча намойишлари 22 ёшли Маҳса Амини 16 сентябрь куни ҳижобни нотўғри ўраганликда айбланиб, ҳибсга олинганидан сўнг вафот этгач авж олди.
Эрон бунинг ортида АҚШ ва Саудия Арабистони турганини қайд этди, Аминининг ўлими сабабли бошланган тартибсизликларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, улар орасида хавфсизлик кучлари ходимлари ҳам бор.