Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ота алимент тўлови ўрнига Damas автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Қайд этилишича, фуқаролик ишлар бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 июнь ойидаги суд буйруғига кўра Қизириқ туманида яшовчи С.С.дан 2009 йилда туғилган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган

Алимент тўловчи ота бюронинг Қизириқ тумани бўлимига мурожаат қилиб, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пули эвазига ўзининг Damas автомашинасини расмийлаштириб берганини маълум қилди.

Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан С.С.га нисбатан қўлланган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати иш юритувдан муддатидан олдин тугатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times