Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Instagram ижтимоий тармоғи ўз иловасига асосий тасма ва Stories’даги кечиктирилган постларни, шунингдек, Reels видеоларини режалаштириш ва чоп этиш функциясини қўшди. Бу ҳақда хизмат вакиллари расмий аккаунтига таяниб Forbes хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Янги функциядан профессионал аккаунт эгалари фойдаланиши мумкин. Бу учун илова созламаларида саҳифа ҳолатини оддийдан профессионалга ўзгартириш керак бўлади. 

Мазкур функция ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари билан бир неча ҳафталик синовдан сўнг ишга туширилган. 

Сиз буни сўрагансиз ва биз эшитдик! Instagram иловасида контентни режалаштириш воситаларини ишга туширмоқдамиз. Шунинг учун сиз пост ёки видеони 75 кунгача режалаштиришингиз мумкин. Бу хусусият келгуси ҳафталарда бутун дунё бўйлаб тарқалади, бизни кузатиб боринг, — дейилади ижтимоий тармоқ вакиллари хабарида.

Октябр ойи охирида Bloomberg Метаънинг даромадлари ҳақидаги ҳисоботига таяниб, Instagram’нинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони дунё бўйлаб 2 миллиард аккаунтга етганини маълум қилганди

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)