Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 8 ноябрь, сешанба куни Шарм аш-Шайхдаги иқлим конференцияси доирасидаги форумда альянс Украинада Россия шартлари бўйича ўт очишни тўхтатишга интилмаётганини билдирди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Агар Украина Россия талаблари томон ёндашса ва Россия бостириб кирганини, ҳудудларни эгаллаб олганини тан олса, ҳужумларнинг давом этиш хавфи бор. Бу нафақат Украина учун фалокат, балки барчамиз учун ҳам хавфлидир, чунки бу қўшни давлатлар устидан назоратни қўлга киритиш учун куч ишлатиш имкони ҳақида сигнал бўлади», — деди Столтенберг нега Ғарб Украинада ўт очишни тўхтатишга интилмоқчи эмас ва Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятида деган саволга жавоб бераркан.

Бош котиб, шунингдек, урушдан олдин Россия гўёки нафақат Украинага, балки НАТО ва альянс давлатларига нисбатан ҳам «амбицияларини намойиш қилганини» унутмасликка чақирди. «Улар НАТО эшикларини ёпишини, Швеция ва Финляндиянинг альянсга аъзо бўлишига йўл қўймасликни хоҳлади. Улар НАТОнинг блокнинг шарқий қисмидан барча кучларини олиб чиқиб кетишини истади. Буни қабул қилиб бўлмайди», — деди Столтенберг.

Шу билан бирга, у Шимолий Атлантика блоки ҳали ҳам «урушни тугатишни хоҳлашини» таъкидлади. «Ҳамма уруш тугашини хоҳлайди, лекин агар уни Украина тўхтаца, у мустақил давлат сифатида мавжуд бўлишдан ҳам тўхтайди. Агар Россия урушни тўхтаца, дунё тинчликка эришади. Ҳа, биз урушни тугатишни хоҳлаймиз ва энг яхши йўл Путин ўз қўшниси — Украина суверенитетини ҳурматини жойига қўйишдир», — деб тушунтирди Бош котиб.

У НАТО Украина можаросида иштирок этмаслигини яна бир бор таъкидлади. «Россия қўшнилари нима қила олади ёки қила олмаслигини ҳал қиладиган таъсир доираси тизимини тикламоқчи. Бу дунё учун хавфлироқ бўлади... Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, НАТО ва иттифоқчилар можаро тарафдори эмас, лекин Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз», — деди Столтенберг.

Аввалроқ Владимир Зеленский Украинанинг мулоқотни бошлаш шартларини айтиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)