Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мактабларга қарашли 19 та бино-иншоот ноқонуний эгаллаб олинган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова «Дарё»га маълум қилди.

Лайло Рустамованинг айтишича, 198 та ҳолатда ҳудудлардаги мактабларнинг 69 та ер майдони ҳамда 19 та бино-иншооти 2018—2022 йиллар давомида халқ таълими вазирининг розилиги олинмасдан ноқонуний равишда эгаллаб олинган.

«Хусусан, 96 таси ҳоким қарорига асосан ҳокимлик захирасига олинган, 55 таси ҳоким қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига берилган. Шунингдек, 13 тасида фуқаролар томонидан ва 3 тасида ҳокимлик томонидан уй-жой қурилган, 19 тасида маҳалла фуқаролар идораси қурилган, 12 таси турли давлат ташкилотларига берилган», — деди Лайло Рустамова.

Бу ҳолатлар энг кўп қайд этилган ҳудудлар:

  • Андижон вилоятида 61 та объект, жами 24,8 гектар майдон,
  • Қашқадарё вилоятида 26 та объект, жами 7,75 гектар майдон,
  • Наманган вилоятида 20 та объект, жами 5,5 гектар ер майдонлари ноқонуний равишда фойдаланилган.
Қўшимча қилинишича, 14 та ҳолатда: Андижонда 5 та, Бухорода 1 та, Сурхондарёда 4 та, Наманганда 1 та ва Қашқадарёда 3 та олиб қўйилган ерлар суд қарорига асосан мактаб тасарруфига қайтарилган.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош прокурор, ички ишлар вазири, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси белгиланган.

Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ўзлаштирилган мактаб ерларини ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқ берган эди.

Мавзуга доир: «Ҳоким ўзбошимчалик қилган». Андижонда мактаб стадиони тадбиркорга сотиб юборилгани айтилмоқда

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)