Федерико Вальверде «Реал»нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Октябрь ойида 24 ёшли уругвайлик футболчи барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Феде Ла Лигада «Барселона», «Элче» ва «Севилья» дарвозаларини ишғол қилди.
Вальверде 2016 йилдан буён мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)