• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Енгилмай келаётган юлдузни рингда «рақс тушиш»га мажбур қилган афсона. Константин Цзю ва Заб Жуда ўртасидаги жанг ҳақида

    Бундан 21 йил аввал, 2001 йил 3 ноябрь санасида бокс тарихидаги энг машҳур жанглардан бири бўлиб ўтганди.

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    Ўша вақтда Россия ва Австралия шарафини ҳимоя қилган Константин Цзю ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечган жангда америкалик Заб Жудани мағлуб этганди.

    Константин ўша пайтда шон-шуҳрат чўққисида эди ва ўз тоифасининг учта эҳтимолий камарининг иккитасини қўлга киритганди. Цзю Мутлақ жаҳон чемпиони унвонига эга бўлишни унчалик орзу қилмаган: турли сабабларга ўша пайтда камарларни бирлаштириш имконсиз эди. Деярли 30 йил давомида супер ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпионлар бўлмаган. Бироқ WBC, WBA ва IBF имкони йўқ ишни уддалади ҳамда камарларни бирлаштирувчи жанг ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бироқ бу Костянинг ҳурмати учун қилинган иш эмасди.

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    Гап шундаки, IBF камари янги суперюлдуз ҳисобланган америкалик Заб Жудага тегишли эди. Харизматик спортчи Цзюдан нафақат 8 ёш кичик эди, кўплаб мутахассислар Заб россиялик боксчидан барча хусусиятлар бўйича олдинда эканини таъкидларди. Жуданинг ёшлиги, тезлиги ва нокаут қилувчи ажойиб зарбаси ҳақида гапириларди.

    Жуданинг ўзи ҳам ғалабасига тўлиқ ишонганди. Супер лақабини олган йигит ҳар бир матбуот анжуманида Цзюни ҳақорат қиларди. Албатта, Заб Конор Макгрегор даражасидан йироқ эди, бироқ баъзи ҳақоратлари ўзига хос бўлган, масалан, америкалик Костянинг ҳимоясини Швейцария пишлоғига тенглаштирган. Бироқ Цзю нафақат максимал даражада совуққонликни сақлаган, балки, инглиз тилини мукаммал билишини намойиш қилиб, ёрқин жавоблар берган.

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    Сифатли тарғибот иш берган: Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган жангга қизиқиш ақл бовар қилмас даражада ошиб кетган. Боксчилар мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилмасликка ҳаракат қилди ва жангнинг илк сониялариданоқ ҳужумга ўтди. Ажойиб тезлик ва аниқлик туфайли Жуда россиялик рақибига босим ўтказарди ва мунтазам равишда унинг ҳимоясини ёриб ўтарди. Зарбалардан бири Константинни бутунлай довдиратиб қўйди, бироқ у нокдаунгача етиб бормади. Цзю хотиржамликни сақлади ва иккинчи раунд олдидан танаффусда мураббийнинг кўрсатмаларини диққат билан тинглади.

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    Ва вазият кескин ўзгарди. Иккинчи раундда Цзю устунликка эришди. Америкаликнинг жағини нишонга олди, лекин ўзининг «ташриф қоғози»га айланган ўнг қўл зарбасини ижро этмади. Заб жуда жуда пассив ҳаракат қиларди ва Костянинг ҳужумларини тўхтата олмади. Бонг урилиши олдидан Россия вакили барибир мақсадига эришди: ўнг қўли билан даҳшатли зарба берди. Цзюнинг мушти Забнинг жағига тегди ва у ерга йиқилди.

    Қўшимчасига бошидан қаттиқ зарба еди. Гарчи бундай зарбалардан кейин, одатда, боксчилар ўрнидан турмаса ҳам Жуда ўрнидан турди. Аммо Забнинг оёқлари ўзига бўйсунмади, шарҳловчи бу ҳолатни қайнатилган спагеттига қиёслади. Америкалик боксчининг оёқ-қўллари дастлаб ғалати рақсга тушаётганга ўхшаш ҳолатга тушди, кейин эса Заб яна йиқилиб тушди. Яна ўрнидан туришга ҳаракат қилди, бироқ аллақачон кеч бўлганди — ҳакам Жей Неди дарҳол жангни тўхтатганди. Забнинг ночор ҳолатга тушиб қолгани ҳисобга олинса, қарор мутлақо тўғри эди. Цзю иккинчи раундда ғалаба қозониб, мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    Бироқ Жуда ҳаётидаги энг муҳим жанг натижасидан рози бўлмади. У ўзини йўқотиб қўйди ва ҳакамнинг юзига қўлқопи билан уриб юборди. Кейин у томонга стулни ҳам ирғитиб юборди. Заб бундай хатти-ҳаракатлари учун бир неча ҳафтадан сўнг дисквалификация қилинди ва катта миқдорда жаримага тортилди. Кейинчалик Заб тартиб-интизом комиссияси йиғилишида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Бир неча йилдан сўнг Цзю билан учрашувда унинг ўзидан ҳам кечирим сўради. Россиялик боксчи ҳақли ғалаба эришганди ва буни жуда чиройли амалга оширган эди.

    05.11.2022, 01:49   Изоҳ (0)   33242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича ОЧ—2022. Абдумалик Ҳалоков чорак финалга йўл олди

    05.11.2022, 00:59

    Бокс бўйича ОЧ—2022. Ҳасанбой Дўстматов таиландлик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

    04.11.2022, 21:42

    Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    04.11.2022, 16:52

    Эрлинг Ҳоланд энг қиммат нархга эга футболчи мақомини Мбаппедан тортиб олди

    04.11.2022, 14:04

    Суперлига 25-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум қилинди

    04.11.2022, 12:13

    Златан Ибраҳимович Мбаппе ҳақида: Килианнинг Парижда қолгани «ПСЖ» учун яхши, ўзи учун эса ёмон

    04.11.2022, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.