Хулен Лапотеги «Вулверҳэмптон» бош мураббийига айланди.
Испаниялик мутахассис инглиз жамоаси билан неча йиллик шартнома имзолагани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, «Вулверҳэмптон» бош мураббийи Бруну Лаже 2 октябрь куни истеъфога чиқарилганди.
Лапотеги 14 ноябрдан ишга киришади. Мутахассиснинг жамоа билан илк ўйини 26 декабрь куни «Эвертон»га қарши бўлиб ўтади. Орада Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати бор.
Хулен аввалроқ «Порту», «Реал» ва «Севилья» жамоаларида ишлаган.
«Вулверҳэмптон» АПЛнинг ортда қолган 13 туридан сўнг 10 очко билан 19-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)