Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парфюмерия — бу жуда кўп ҳис-туйғулар ва таассуротлар берадиган ўзига хос ва ноёб дунё. Кўпчилик хушбўй томчиларсиз кўчага ҳам чиқмайди. Шунингдек, юлдузлар ҳам бундан мустасно эмас.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Мерилин Монро — Chanel №5

Айнан Мерилин Монро бу афсонавий атирнинг дунё миқёсида шуҳрат қозонишига ёрдам берган. Дарҳақиқат, 1960 йилда берган интервьюсида актриса тунда ҳам Chanel №5 дан бошқа ифордан фойдаланмаслигини айтиб ўтган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Эмма Стоун – GARDÉNIA by Chanel Les Exclusifs

Мерилин Монро сингари Эмма Стоун ҳар кеча ётишдан олдин Chanel атирини сепишини таъкидлаб ўтган. Фақат Эмма апельсин гуллари, жасмин ва кўкатларнинг нозик ифорига эга бўлган Les Exclusifs туркумидаги GARDÉNIA парфюмидан фойдаланади.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Адел – Hypnotic Poison by Dior

2012 йил интервьюда Адел ўзининг парфюмерияси ёки косметик маҳсулотини ишлаб чиқариш таклифини ҳеч қачон қабул қилмаслигини тан олди ва шундай деди: «Мен ўз парфюмериямдан фойдаланмайман. Мен ҳар доим 15 ёшимдан бери ишлатган атирни сепаман». Қўшиқчи айнан Hypnotic Poison by Dior’ни назарда тутган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Меган Маркл  Wild Bluebell Cologne by Jo Malone London

2015 йилда Меган афсонавий британиялик Жо Мелоуннинг Wild Bluebell Cologne мухлиси эканлигини маълум қилди.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Кейт Миддлтон – White Gardenia Petals by Illuminum

Мегандан фарқли ўлароқ, Кейт Миддлтон ҳеч қачон ўзининг севимли ифорини ошкор қилмаган. Бироқ у ўз тўйида White Gardenia Petals by Illuminum ифорини танлаган. Табиийки, унчалик таниқли бўлмаган парфюм қироллик оиласи аъзоси учун севимли эканлиги маълум бўлиши биланоқ ҳамма жойда тез сотила бошлаган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Малика Диана – 24, Faubourg by Hermes

Марҳум малика Диана камдан кам ҳолларда бу ноёб гулли ифорни сепмасдан уйдан чиқиб кетарди.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Рианна – Love, Don’t Be Shy by Kilian

Хонанда Рианна Love, Don’t Be Shy by Kilian’нинг ашаддий мухлиси.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Никол Кидман – Acqua Di Santa Maria Novella 

2017 йилда актриса интервьюларининг бирида Acqua Di Santa Maria Novella унинг севимли атирларидан бири эканлигини айтиб ўтган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Софи Тернер – Santal 33 by Le Labo

Актриса Нью-Йоркдаги Le Labo парфюмерия брендининг Santal 33 атирининг ашаддий мухлисидир.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Наоми Кемпбелл – Molecule 01 by Escentric Molecules

2016 йилда берган интервьюсида супермодель Molecule 01 by Escentric Molecules атирини яхши кўришини айтиб ўтган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)